Latest news

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

Расмий хабар: “Нефтчи”да ўзгаришлар бошланди News

Расмий хабар: “Нефтчи”да ўзгаришлар бошланди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси “Бунёдкор”га қарши Ўзбекистон Кубоги чорак финал дастлабки учрашувидан сўнг таътилга чиқди.
Жамоа 7 июлга қадар хордиқ олади. Шундан сўнг Қиргулида иккинчи даврага тайёргарлик жараёни бошланади ва 16 июлгача футболчилар Фарғонада шуғулланади. 17 июль санасидан бошлаб йиғин Тошкентда давом эттирилади. Пойтахт йиғинида 2 та ўртоқлик учрашуви режалаштирилган. Вадим Абрамов шогирдлари 18 июль куни “Қизилқум”га  қарши беллашишса, 21 июлда тиббий кўрикдан ўтишгач, шу куни “Қўқон-1912” жамоаси билан навбатдаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Шундан сўнг, жамоа 26 июль куни “Бунёдкор” билан Ўзбекистон Кубогидаги жавоб ўйинида қатнашади.

Жамоанинг биринчи даврадаги қониқарсиз натижаларидан сўнг клуб раҳбарияти мураббийлар штабида жиддий ўзгаришларга қўл урди. Андрей Фёдоров ўрнига бош мураббийлик лавозимига Вадим Абрамов таклиф қилинди. Бироқ Вадим Абрамов мураббийлик давридаги натижаларда ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмади. Мураббий мазкур давр мобайнида асосан жамоа футболчиларини кўздан кечирди ва амалдаги таркибдан бир қатор футболчиларнинг савияси бош мураббийни қониқтирмади. Мутахассис бир ойлик қисқа фаолиятидан шундай хулосага келдики, жамоа таркиби ислоҳотларга муҳтож. Шу сабабли давралар оралиғида ҳар бир чизиқни кучайтириш бўйича селекция ишлари олиб борилади. Бироқ айни пайтда кўплаб юқори савияли ва кучли футболчиларни ўз клублари билан амалдаги шартномаси борлиги туфайли, Вадим Карленович селекция жараёнини фаол тарзда ўтказиш имкониятига эга эмас. Лекин имкон даражасида таркиб яхши савияли ижрочилар билан шакллантиришга урғу берилади.

Ҳозирга келиб жамоа ўзининг собиқ вакиллари бўлмиш Мансур Саидов, Отабек Ҳайдаров ва Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ижарада бўлган Абдужамол Исроиловларни ортга қайтарди. Шунингдек 5-6 нафар янги футболчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Мазкур музокаралар Тошкент йиғини бошлангунга қадар ҳал бўлиши кутилмоқда. “Нефтчи”ни биринчи даврадан сўнг бир қатор футболчилар тарк этишди. Отабек Исроилов, Руслан Матниязов, Никита Павленко ҳамда Акром Баҳриддиновлар иккинчи даврани бошқа жамоада давом эттиришади. Таркибда яна бир қатор ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

“Нефтчи” ПФКнинг айни пайтдаги энг асосий мақсади иккинчи даврада жамоани турнир жадвалининг юқори поғоналаридан жой эгаллаш ва мухлисларни стадионга қайтариш саналади. Жамоанинг иккинчи даврадаги натижалари Вадим Абрамовнинг зиммасида бўлади. Вадим Карленович учун клуб раҳбарияти барча шароитларни яратиб берган ва уни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика