Latest news

21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  1 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  24

Расмий хабар: Икром Алибоев бошқа клубга ўтди News

Расмий хабар: Икром Алибоев бошқа клубга ўтди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Икром Алибоев фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.

Ўтган ҳафта Алибоев "Сеул"ни тарк этганини championat.asia сайтига маълум қилганди. Бугун Жанубий Кореянинг "Теджон Хана Ситизен" клуби ҳамюртимиз билан шартнома тузганини эълон қилди.

"Ушбу клубга ўтиш мен учун катта шараф. Клубга бироз кечроқ қўшилганим учун янги жамоадошларим билан тезроқ ўзаро тил топишиш учун тинмай меҳнат қиламан. Тезроқ спорт формамни тиклашга ва майдонда яхши ўйинларимни намойиш этишни истайман. "Теджон Хана Ситизен" клубига фойдам тегиши учун боримни бераман", - дейди Алибоев.

Маълумот учун, "Теджон Хана Ситизен" Жанубий Корея К2 Лигасида иштирок этмоқда. 4та турдан сўнг 6 очко тўплаган клуб 10та клуб орасида 3-ўринда бормоқда.

"Теджон Хана Ситизен" клуби 1997 йилда ташкил этилган. Ўз уй ўйинларини 40535 томошабинга мўлжалланган "Daejon World Cup" стадионида ўтказади. Айни пайтда жамоани маҳаллий мураббий Хух Жунг Му бошқармоқда.

Жамоа сафида бразилиялик Эдиньо, Бруно Баио ва Матеус Пато каби легионерлар бор.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика