Latest news

10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  1 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  2 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  3 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  3 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  1 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  0 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  13 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  3 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0

Расмий хабар: Эдгар Гесс яна "Шўртан"га қайтди News

Расмий хабар: Эдгар Гесс яна "Шўртан"га қайтди

Маълумки, иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўраётган “Шўртан” жамоамиз ҳал қилувчи йиғинларни Тошкентда ўтказмоқда.

5 июлдан эътиборан Ғузорда бошланган ушбу жараёнларда футболчиларимиз Виталий Легай ва Геннадий Кочневлар қўл остида машғулотларда қатнашишаётган эди. Шу боис барча мухлислар ва мутахассисларни бош мураббий масаласи қизиқтириб келаётганди. Бу борада сайтимиз орқали ҳам бир неча марта маълумотлар бериб бордик. Жумладан клубимиз раҳбарияти бир қатор тажрибали мутахассислар билан мулоқот олиб бораётганлигидан ҳам воқиф этдик. Ниҳоят куни кеча якуний қарор қабул қилинди. Бундан аввал ҳам “Шўртан”да фаолият кўрсатган, ғузорлик мухлислар меҳрини қозонган ва айтиш жоизки, ҳозирча жамоамизни ўз тарихида энг юксак натижаларга эриштирган Эдгар Гесс “Оқ бўрилар” бошқарувига муносиб номзод деб топилди. 25 июль кечки машғулотлар арафасида клубимиз раҳбарияти футболчилар ва мураббийлар штаби вакиллари билан йиғилиш ўтказди ҳамда Э.Гессни расман бош мураббий сифатида таништирди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мураббий “Шўртан”ни 2009-2011 ва 2012-2013 йиллар давомида бошқариб борди. Унинг қўл остида “Оқ бўрилар” жамоаси 2010 йилги мавсумда Олий лигада 4 ўринни эгаллашди. Шу йилнинг ўзида “Шўртан” Ўзбекистон Кубогининг финалига қадар етиб борди. 2011 йилги мавсумда эса Ғузор жамоаси Халқаро мусобақа - Осиё Конфедерацияси Кубогида муваффақиятли иштирок этди. Гуруҳдан кейинги босқич - 1/8 финалга чиқиш вазифасини уддалади.

Сайтимизни кузатиб боринг, тез орада “Шўртан”нинг янги бош мураббийи билан батафсил суҳбатни эълон қиламиз.

Rating: -31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика