Latest news

17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  19 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  54 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  1 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7

Расмий хабар: Александр Касьян — АГМК футболчисига айланди News

Расмий хабар: Александр Касьян — АГМК футболчисига айланди

Ўтган йили янги тарих яратган АГМК жамоаси 2021 йилги мавсумда ҳам юксак мақсад ва юқори марраларни кўзламоқда.

Таркибни янада кучайтиришга интилаётган АГМК янги йилдаги илк трансферга қўл урди. Маҳоратли ҳужумчи, украиналик Александр Касьян эркин агент сифатида АГМК билан шартнома имзолади. Касьян 1989 йил 27 январь куни Украинанинг Донецк вилоятида таваллуд топган. Тажрибали ҳужумчи фаолияти давомида Украинанинг “Ильичевец” (Мариупол), “Шахтёр” (Донецк), “Заря” (Луганск), “Карпати” (Львов), Россиянинг “Томь” (Томск), “Химик” (Дзержинск), “Факел” (Воренеж), “Балтика” (Калининград) ва Курскнинг “Авангард” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. 2019 йилдан эътиборан Ўзбекистон Суперлигасида ўйнаётган маҳоратли ҳужумчи «Навбаҳор» (2019) ва «Сурхон» (2020) жамоаларидаги фаолияти билан мухлисларга яхши таниш.

2021 йилдан эътиборан эса мазкур ҳужумчи АГМК либосида мухлисларни хурсанд этиш ва АГМК ғалабаларига ҳисса қўшиш учун майдонга тушади.

Касьян фаолияти давомида турли жамоаларда Украина, Россия ва Ўзбекистон Суперлигасида рақиблар дарвозасини 59 маротаба ишғол қилган.

АГМК билан шартнома имзолаганидан мамнун бўлган ҳужумчи илк таассуротлари билан ўртоқлашди.

Александр Касьян: «АГМК билан шартнома имзолаганимдан жуда хурсандман. Ўйлайманки, янги мавсумда жамоа билан Суперлига ва ОЧЛда муваффақиятли иштирок этамиз ва катта ғалабаларни кўзлаймиз. 2021 йил АГМК учун муваффақиятли ва омадли бўлишига умидворман. АГМКга голларим билан ёрдам беришга, жамоам ғалабаларига ҳисса қўшиш учун майдонда 200% куч билан максимум ҳаракат қилишга ваъда бераман. Менга ишонч билдирган бош мураббий Миржалол Қосимовга ва клуб раҳбариятига раҳмат. Футболчилар ва мураббийлар штаби мени янги жамоада мослашишим ва кўникишим учун қўллаб-қувватлашига ишончим комил».

• Александр Касьян 8 январь куни юртимизга учиб келади ва жамоа машғулотларига қўшилади.

АГМКнинг аҳил оиласига хуш келибсан, Саша!", - деб ёзади АГМК матбуот хизмати. 



Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика