Latest news

01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  4 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  1 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  3 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  1 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  1 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  2 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  3 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  5 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  3 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2

Расмий хабар: АГМК нидерландиялик футболчи билан шартнома имзолади News

Расмий хабар: АГМК нидерландиялик футболчи билан шартнома имзолади

АГМК жамоаси янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўриш доирасида селекция ишларини ҳам жадаллик билан олиб борди.

Жамоа раҳбарияти ва мураббийлар штаби легионерлар саралаб олишга алоҳида эътибор қаратиб, Анталиядаги йиғинда жамоа сафида бўлган нидерландиялик ҳужумкор вингер Элвин Фортеснинг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилишди.

Шу боисдан ҳам Фортес билан шартнома имзолаш бўйича олиб борилган музокаралар жараёни якунида ҳар иккала тараф ўзаро келишувга эришди.

Клуб нидерландиялик футболчи Элвин Фортес билан 2 йиллик шартнома имзолади.

Элвин Фортес 1994 йил, 25 май куни Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида туғилган. Элвин "Фейеноорд" ва "Спарта Роттердам" ёшлар жамоасида тўп тепган. Профессионал фаолиятини эса Финляндиянинг "Кеми" жамоасида бошлаган. Фаолиятини асосий қисмини эса Нидерландияда ўтказган. Шунингдек, Туркия, Чехия, Грузия ва Қозоғистон чемпионатларида ўйнаган.

Элвин АГМК сафида ҳам севимли 94-рақамини танлади.


Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика