Latest news

13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  0 13:05U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон Японияга қарши баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  1 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  0 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  7 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  9 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  6 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  9 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0

Расмий хабар: Сергей Лушан – “Бунёдкор” бош мураббийи News

Расмий хабар: Сергей Лушан – “Бунёдкор” бош мураббийи

Сергей Лушан “Бунёдкор” футбол клуби бош мураббийи этиб тайинланди.
Хабарингиз бор, Миржалол Қосимов эътиборни миллий терма жамоага қаратгач, “Бунёдкор”ни вақтинча Александр Волков бошқарди.

3 июнь куни “Бунёдкор” футбол клубида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жамоа аъзоларига янги бош мураббий Сергей Лушан расман таништирилди.

Сергей Иванович “Бунёдкор” футбол клуби учун бегона эмас. У 2007-2008 йиллар давомида “қалдирғочлар” сафида ҳаракат қилган. 2009 йилдан бошлаб футбол мактабимизда ёш спортчилар билан ишлаб келаётганди. Шунингдек, у ўз шогирдлари билан бирга “Бунёдкор-2” номи остида биринчи лига баҳсларида қатнашди. “Бунёдкор” ёшлар жамоаси билан ҳам ишлади. Умуман олганда, Сергей Лушан “Бунёдкор” футбол мактабига пойдевор қўйган инсонлардан бири. У бош мураббийликкача босқичларни босиб ўтгани ҳам эътиборга молик.

Сергей Лушаннинг “Бунёдкор” ФК бош мураббийлигидаги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ:
Тўлиқ исми: Сергей Иванович Лушан
Туғилган санаси: 09.04.1973
Туғилган жойи: Тошкент шаҳри
Футболчилик фаолияти:

Йил

Жамоа

Ў

Г

1993

“Патриот” (Москва, Россия)

?

?

1993

“Маъданчи” (Бекобод)

11

1

1994-1996

“Океан” (Находка, Россия)

93

11

1997-1999

“Крилья Советов” (Самара, Россия)

65

3

2000-2002

“Ростсельмаш” (Ростов, Россия)

52

0

2003

“Крилья Советов” (Самара, Россия)

5

0

2004

“Уралан” (Элиста, Россия)

3

0

2005

“Металлург” (Липецк, Россия)

26

1

2006

“Юнит” (Самара, Россия)

21

1

2007-2008

“Бунёдкор” (Тошкент)

39

6

1998-2003

Ўзбекистон миллий терма жамоаси

28

1


Мураббийлик фаолияти: 2009-2010 “Бунёдкор” футбол мактаби мураббийи, 2011-2013 “Бунёдкор” ёшлар жамоаси мураббийи, 2013-2014 “Бунёдкор” фарм-клуби мураббийи, 2014 йилдан бошлаб Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи, 2014 йил июнь ойидан “Бунёдкор” ФК бош мураббийи.
 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика