Latest news

23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  0 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  0 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  23 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  1 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  9 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4

Расмий хабар: Равшан Эрматов ЖЧ-2014да ишлайди News

Расмий хабар: Равшан Эрматов ЖЧ-2014да ишлайди

Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтадиган мундиалда ишлайди.
Жим Бойс бошчилигидаги ФИФА ҳакамлар қўмитаси 14 январь куни 2014 йилги мундиалда ишлайдиган 25та ҳакамлар бригадаси ва 16та қўшимча ҳакамлар рўйхатини тасдиқлади. Ушбу ҳакамлар 43та давлат фуқаролари ҳисобланишади.

Улар орасида 2010 йилги мундиалда ишлаган ҳамюртимиз Равшан Эрматов бригадаси ҳам бор. Унинг қанотдаги ёрдамчилари сифатида Абдулҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров қайд этилишган.

16та қўшимча ҳакамлар асосий ҳакамлар жароҳат олишса уларнинг ўрнини эгаллайди.

Осиё (ОФК): Равшан Эрматов (Ўзбекистон), Юичи Нишимура (Япония), Наваф Шукрулла (Баҳрайн), Бенжамин Уильямс (Австралия). Захира: Алиризо Фағоний (Эрон)

Африка (КАФ): Нумандиез Десир Дуе (Кот д’Ивуар), Бакари Папа Гассама (Гамбия), Жамел Ҳаймуди (Жазоир).  Захира: Неант Алиум (Камерун), Дэниел Беннетт (ЖАР),

Шимолий, Марказий Америка ва Кариб ҳавзаси (КОНКАКАФ): Жоел Антонио Агилар Чикас (Сальвадор), Марк Гайгер (АҚШ), Марко Антонио Родригес Морено (Мексика). Захира: Уолтер Александр Лопес Кастельянос (Гватемала), Роберто Морено Салазар (Панама).

Жанубий Америка (КОНМЕБОЛ): Энрике Роберто Оссес Ценцович (Чили), Уилмар Александр Ролдан Перес (Колумбия), Нестор Фабиан Питана (Аргентина), Сандро Рикки (Бразилия), Карлос Алфредо Вера Родригес (Эквадор). Захира: Виктор Уго Каррильо Казанова (Перу),

Океания (ОФК): Питер О’Лири (Янги Зеландия). Захира: Норберт Хауата (Таити),

Европа (УЕФА): Феликс Брих (Германия), Жунайд Чақир (Туркия), Йонас Эрикссон (Швеция), Бьорн Куперс (Голландия), Милорад Мазич (Сербия), Педро Проенса (Португалия), Никола Риццоли (Италия), Карлос Веласко Карбальо (Испания), Ҳовард Уэбб (Англия). Захира: Свейн Оддвар Моен (Норвегия),

ЖЧ-2014да ишлайдиган ҳакамларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги линк орқали танишиб олиш мумкин.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика