Latest news

19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  0 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  0 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   1 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  0 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  5 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  1 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  5 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  5 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2

Расмий хабар: Ўзбекистон U-19 терма жамоасини Арманистонга Илҳом Мўминжонов олиб боради News

Расмий хабар: Ўзбекистон U-19 терма жамоасини Арманистонга Илҳом Мўминжонов олиб боради

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 9 июнь куни навбатдаги йиғинини ўтказиш учун Арманистон пойтахти Ереванга учиб кетади.
1995 ва ундан кейинги йилларда туғилган Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 12 ва 14 июнь кунлари Ереванда Арманистон U-19 ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши ҳақида аввалроқ маълумот берган эдик.

Шу пайтгача Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи бўлиб келган Сергей Лушан 3 июнь куни Тошкентнинг «Бунёдкор» клубига бош мураббий этиб тайинлангач, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийлиги вазифасидан озод этилган эди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини Арманистонга ёшлар терма жамоаси катта мураббийи Илҳом Мўминжонов мураббий сифатида олиб кетади.

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг янги бош мураббийи номи яқин кунлар ичида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси октябрь ойида Мьянмада ташкил этиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.

Мусобақа финал босқичида Ўзбекистоннинг ёш футболчилари «В» гуруҳида Австралия, БАА ва индонезиялик тенгқурларига қарши баҳс олиб боради.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика