Latest news

00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  2 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  0 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  6 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   16 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1 19:53"Ливерпуль" келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  12 19:27Сюрприз! Балотелли Испаниянинг 3-дивизион клубига ўтиш арафасида  4 18:34Исак "Ливерпул"га ўтишни истамоқда, "Ньюкасл" эса қарши  6

Расман! Жамшид Саидов "Бухоро" бош мураббийи! News

Расман! Жамшид Саидов "Бухоро" бош мураббийи!

Мана Ўзбекистон чемпионатининг 11 тури ортда қолди. Жамоалар турнир жадвалида медалларга даъвогарлар, ўртамиёналар ва аутсайдерларга бўлина бошлашди.

Афсус-ки, Бухоро вилоятининг олий лигадаги ягона вакили, “Бухоро” жамоаси айнан учинчи тоифа, аутсайдерлар тоифасида қолиб кетмоқда.

12-турга келиб “Бухоро” бор йўғи 2 очко жамғарган ҳолда сўнгги, 16 поғонадан муқим жой олиб улгурди. Ушбу ҳолат “Бухоро” жамоаси тарихида умуман бўлмаган ҳолатдир. Ушбу гапимизнинг исботи сифатида қуйидаги статистикани сизларга ҳавола этамиз.

“Бухоро” жамоасининг Ўзбекистон олий лигаси чемпионатларида 12-турга келиб қайд этган натижалари:

1992 йил-20 очко  

1993-18 очко

1994-27 очко

1995-25 очко

1996-26 очко

1997-13 очко

1998-20 очко

1999-18 очко

2000-15 очко

2001-15 очко

2002-20 очко

2003-13 очко 

2004-13 очко                                                          

2005-12 очко

2006-19 очко

2007-7 очко

2008-12 очко

2009-6 очко

2010 йил-биринчи лига

2011-18 очко

2012-12 очко

2013-16 очко

2014-13 очко

2015-2 очко

Кўриб турибсиз-ки, ушбу мавсумдаги қайт этилаётган натижалар энг ёмон натижа сифатида тарихда қолмоқда. Ушбу ҳолат табиий-ки, на мухлислар, на жамоа раҳбариятини қониқтиради.

Шу моносабат билан раҳбарият томонидан жамоа мураббийлар штабида жиддий ўзгартиришлар амалга оширилди. Жамоада Мочиновдан сўнг вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарган Шуҳрат Файзиев истеъфога чиқарилди. Ундан ташқари жамоада дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаб келган Нурилло Ҳабибов ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Евгений Антоненко ҳам истеъфога чиқарилди.

Кеча жамоа аъзолари билан ташкиллаштирилган йиғилишда, расман Жамшид Саидов жамоанинг бош мураббийи сифатида таништирилди.

Бундан буён жамоанинг жисмоний тайёргарлиги бўйича мураббийи лавозимига Кадимов Вюгар тайинланди.

Катта эҳтимол билан даврозабонлар мураббийи этиб Сергей Захарецкий тайинланади. Бугун у ҳам Бухорога ташриф буюриши кутилмоқда. Булардан ташқари жамоага яна 2-3 та мураббийлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Жамоа раҳбариятида ҳам ўзгариш бўлди. Жамоада директор вазифасида ишлаб келган Амрилло Нажмиддинов ўрнига Алишер Рустамов иш бошлади.

Биз ушбу мураббийлар штабига омадлар тилаб қоламиз ва жамоани ушбу инқироздан олиб чиқишларига ишонамиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика