Latest news

12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  4 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  13 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  9 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1

Расман: Йўлдошев "Нижний Новгород" билан шартномасини 2025 йилга қадар узайтирди News

Расман: Йўлдошев "Нижний Новгород" билан шартномасини 2025 йилга қадар узайтирди

"Нижний Новгород" ўзбекистонлик 21 ёшли латерал Иброҳимҳалил Йўлдошев билан уч йиллик янги шартнома имзолади.

Ҳамюртимиз жорий мавсум жамоа таркибида 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди ва клубнинг март ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Шартномани узайтириш ҳақида "Нижний Новгород" бош директори Равиль Измайлов ўз фикрларини билдирди:

"Йўлдошев - иқтидорли ва келажаги бор Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси. Ушбу мавсумда у Россия чемпионатига мослашди, мухлисларимиз уни севишади ва ҳурмат қилишади. У бош мураббий ишончида. Иброҳимҳалил инсоний сифатлар бўйича ҳам бизга энг яхши томондан намоён бўлди. Биз унга ўсиш ва клубимиздаги ўйинларда муваффақият тилаймиз".


Эслатиб ўтамиз, олдинроқ сайтимизнинг "Эшитдик-да!" рукни орқали "Нижний Новгород"нинг ўйинчига янги шартнома тайёрлаётгани ҳақида хабар берган эдик.


Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика