Latest news

09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  0 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  0 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  1 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  5 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  8 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  1 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  3

Расман: Виктор Кумиков "Олмалиқ" бош мураббийи! News

Расман: Виктор Кумиков "Олмалиқ" бош мураббийи!

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, "Олмалиқ" бугундан пойтахтда янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлади.

Жамоа аъзолари Тошкентдаги "Роҳат" меҳмонхонасида тўпланишди. Келаётган мавсумда жамоа катта ўзгаришлар билан иштирок этиши машғулотдан олдин ташкил этилган кичик йиғилишда маълум бўлди. "Олмалиқ" футбол клубига вақтинча бош директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Ибрагим Юлдашев жамоа аъзоларига янги мураббийлар штабини таништирди. Шу пайтгача фаолият юритган жамоа мураббийлар штаби билан шартномалар узайтирилмайдиган бўлди.

Ибрагим Ҳайдарович бош ҳомий раҳбарияти томонидан россиялик мутахассис Виктор Балютович Кумиков бош мураббий этиб тайинланганлигини эълон қилди. Шундан сўнг, бош мураббийга кўмаклашувчи штаб таништирилди. Шунингдек, жамоа бошлиғи лавозими бундан кейин спорт директорига ўзгартирилди. Бу лавозимда Мухтор Қурбонов фаолият олиб боради.



Жамоанинг умумий мураббийлар штаби қуйидаги кўринишда:
Бош мураббий - Виктор Балютович Кумиков;
Спорт директори - Мухтор Муродович Қурбонов;
Катта мураббий - Олег Валерьевич Корниенко;
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий - Роман Мухадинович Узденов;
Дарвозабонлар мураббийи - Антон Сергевич Майеранов;
Мураббий - Марат Шавкатович Ахмеров;
Шифокор - Назаров Махсуд Маҳмудович;
Массажчилар - Виктор Салиев, Нурбек Жўраев;
Администраторлар: Руслан Шоймардонов, Шерзод Юнусов;
Пресс-атташе - Бахтиёр Ширинов.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика