Latest news

19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  3 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  12 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  17

Расмий хабар. Шаҳзод Убайдуллаев - "Шахтёр" (Солигорск) футболчиси News

Расмий хабар. Шаҳзод Убайдуллаев - "Шахтёр" (Солигорск) футболчиси

Янги мавсумда ўзбекистонлик футбол ишқибозлари УЕФА чемпионлари лигасида “Шахтёр” (Солигорск) клубига мухлислик қиладиган бўлишди.

Бу ҳақида "Металлург" клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳужумчиси ва тўпурари Шаҳзод Убайдуллаев бугун Беларусь чемпиони – “Шахтёр” клуби билан шартномани расмийлаштирди. 

Беларусь чемпионатида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчилар сони яна бир нафарга ошди. «Металлург» клубининг 22 ёшли ҳужумчиси 8 январь санасида Беларусга учиб кетганди. Убайдуллаев бўлғуси клуби қароргоҳида тиббий кўрикдан ўтди. Кеча томонлар бир тўхтамга келишди ҳамда ўзаро  шартнома имзоланди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили мазкур клуб шарафини ўзбекистонлик бошқа бир ўйинчи Жасур Яхшибоев ҳам ҳимоя этганди.

Шаҳзод Убайдуллаев ўтган йили “Металлург” таркибида Суперлиганинг 26 ўйинида майдонга тушиб, 8 та гол урганди. Бундан ташқари Шаҳзод Убайдуллаев 2020 йилги мавсумдан эътиборан Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари эътиборига тушди. МТЖнинг йиғинларига жалб этилди ва учта ўртоқлик учрашувида майдонга туширилди. Шаҳзод ўзининг Ўзбекистон МТЖ таркибидаги дебют учрашувидаёқ Тожикистон миллий терма жамоаси дарвозасини ишғол этганди.

Шаҳзод Убайдуллаевга “Металлург” таркибидаги самарали мавсум учун миннатдорчилик билдирамиз ва “Шахтёр” (Солигорск) таркибида Беларусь чемпионати ҳамда халқаро майдонларда омад ёр бўлишини тилаймиз",- деб ёзади клуб ўзининг расмий телеграм саҳифасида.

Rating: +71   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика