Latest news

09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  4 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0

Расман: Серхио Агуэро футболчилик фаолиятига якун ясади News

Расман: Серхио Агуэро футболчилик фаолиятига якун ясади

"Барселона" ҳужумчиси Серхио Агуэро фаолиятини якунлади.

"Барса" Youtube'даги расмий саҳифасида у иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Аргентиналик бу қарорни юрагидаги муаммо сабаб қабул қилди. Агуэро кўз ёшларини тия олмади ва йиғлаб юборди.

"Бу матбуот анжумани шунчаки ўйинчилик фаолиятимни якунлашга қарор қилганим учун ташкил қилинди.

Бу жуда ҳам қийин пайтлар, аммо мен қабул қилган қароримдан мамнунман. Биринчидан, бу бир ой олдин мен тўқнаш келган соғлигимдаги муаммо. Гап соғлигим ҳақида кетмоқда", - дейди Агуэро.

Серхио 30 октябрда "Алавес" (1:1)га қарши ўйинни якунига етказа олмади ва ўшандан бери даволанмоқда. Аввалига ўйинчииннг тикланиши учун 3 ой кетиши маълум қилинганди, аммо кейинроқ муаммо жиддийроқлиги маълум бўлди.

Форвард "Барса" таркибида 5та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.

У клуб даражасида Европа Лигаси ва УЕФА Суперкубоги, беш бор Англия чемпиони, олти бор - Англия лига кубоги, бир бор Англия кубоги ва уч бор Англия суперкубогини қўлга киритди.

Агуэро Аргентина терма жамоаси таркибида Олимпиада-2008, шунингдек 2021 йилги Америка Кубогини қўлга киритган.

33 ёшли футболчи фаолияти давомида "Барселона"дан ташқари "Индепендьенте", "Атлетико" ва "Манчестер Сити" клублари шарафини ҳимоя қилган. Форвард 2006 йилдан бери Аргентина терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган эди.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика