Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади
04 feb 2025 17:04
News
Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади
Ўтган мавсумда ёш ҳужумчи андижонликлар сафида дебютини ўтказганди.
Мавсум давомида 24 та ўйинда 9 та гол муаллифига айланган Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон" таркибида ўтказадиган бўлди.
Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.
"Ўтган йили “Пахтакор”дан ижарага олинган футболчи 2025 йилги мавсум учун яна бир йилга ижарага олинди ва у билан янги шартнома имзоланди.
Умид қиламизки, янги мавсумда ҳам Турдимуродов ўзининг тўпурарлик маҳоратини намойиш қилган ҳолда жамоамизнинг ғалабаларига муносиб ҳиссасини қўша олади", - дейилади клуб хабарида.

Link :
Source : Андижон ФК матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Comments