Latest news

08:51Клаудио Раньери қарорини маълум қилди  1 08:23Суперлига. 12-тур ҳакамлари маълум  0 07:55Расман: Жоб Беллингем — “Боруссия Д“ футболчиси  1 07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  3 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  1 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  1 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  2 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  3 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  8 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  19 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  12 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  12 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  49 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19

Расман: Ўзбекистон Суперкубоги Яйпанда ўтказилади News

Расман: Ўзбекистон Суперкубоги Яйпанда ўтказилади

Шу йилнинг 27 февраль санасида Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтиши аввалроқ хабар берилганди.

Унда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" мамлакат кубоги соҳиби "Насаф"га қарши саф тортади.

Бир йил аввал ҳам мазкур жамоалар иштирокидаги учрашув футбол мавсумини бошлаб берган ва ўйинга Самарқанд мезбонлик қилганди. Бунда майдон ҳар икки клуб учун нейтрал бўлиши масаласи кун тартибига қўйилганини қайд этиш керак.

Қарши ва Тошкент учун нейтрал арена сифатида яна Самарқанд шаҳрини танлаб олиш тўғри бўлмасди. Боиси, мазкур шаҳар 2021 йилги мавсумда икки катта футбол учрашувига мезбонлик қилди. Жиззахдаги стадионда эса майса ҳолатини яхшилаш ишлари давом этмоқда. Водийга назар солинса, айни вақтда Наманган ва Яйпандаги стадионлар талабга жавоб беради. Бироқ икки йил аввал Наманган ҳам катта футбол учрашувини қабул қилган.

Ўтган мавсум Яйпаннинг "Турон" футбол клуби ўз аренасини қайта реконструкция қилди. Шунингдек, клуб қисқа фурсат ичида ўз прожекторларини ОФК талаб қилган минимум кўрсаткичларга келтира олди. Шундан келиб чиқилса, мазкур арена ҳам эндиликда катта учрашувларга мезбонлик қилишга тайёр. Натижада ЎФА ҳамда ЎзПФЛ ўзаро фикр алмашиб, Суперкубок учрашувини Яйпанда ташкил қилишга қарор қилди.

"Турон" футбол клуби ва ЎзПФЛ Суперкубок масаласида келишиб олди. Эндиликда ушрашувни юқори савияда ташкил этиш юзасидан ҳамкорликда иш олиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, "Championat.asia" сайти 19 январь санасида айни шу ҳақда "Эшитдик-да" рукни орқали хабар берган эдик.

Эшитдик-да! Ўзбекистон Суперкубоги водийда ўтади

27 февраль кунги беллашув 16:00 да старт олади. Ўзбекистон кубогининг финал учрашувига мезбонлик қилувчи арена номига эса кубок беллашувларига қуръа ташлаш маросимида ойдинлик киритилади.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика