Расман: Остон Ўрунов МТЖнинг Қатар ва КХДРга қарши ўйинларида иштирок этмайди
10 nov 2024 18:02
News
"Ўзбекистон миллий терма жамоасидан чақирув олган футболчимиз Остон Ўрунов тикланиш жараёни сабабли, шифокорларнинг тавсиясига кўра бу галги йиғинда иштирок этолмаслиги маълум бўлди.
Футболчимиз тез фурсатда соғайиб, кейинги йиғинларда сафга қайтишини тилаб қоламиз", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар сайтимиз томонидан Остон Ўруновнинг МТЖга яқин ўйинларда ёрдам бера олмаслигини ёзгандик.
Маълумот учун, Остон октябрь ойидаги Эрон билан баҳсда жароҳатини янгилаб олган ва "Персеполис"га жароҳат билан қайтганди.
Эътиборлиси кеча Ўрунов Эрон чемпионати доирасида "Гол Гохар"га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди.
Link :
Source : ЎФА
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Comments