Latest news

10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  1 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  14 09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  10 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  2 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  7 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  17 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  6 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37

Расман: "Навбаҳор"ни 3 нафар футболчи тарк этди News

Расман: "Навбаҳор"ни 3 нафар футболчи тарк этди

Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини яна 3 нафар футболчи тарк этди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, бу бош мураббий Андрей Антанасович Канчельскиснинг хоҳиши бўлган.

Ушбу ўйинчиларнинг барчаси ярим ҳимоя чизиғида тўп тепишади. Булар: Азиз Ибрагимов, Шаҳзод Шайманов ва Аюбхон Нўъмонов.

Ўтган мавсумда 34 ёшли тажрибали футболчи Азиз Ибрагимов 16та ўйинда майдонга тушиб, 524 дақиқа тўп тепиб, 2та гол урган бўлса, 27 ёшли Шаҳзод Шайманов 19та баҳсда майдонга тушиб, 1028 дақиқа ҳаракатланган ҳамда 2та гол муаллифига айланганди.

Наманганликлар таркибига ўтган мавсумнинг 2-даврасида қўшилган 28 ёшли Аюбхон Нўъмонов эса 3та ўйинда майдонга тушиб, 86 дақиқа тўп тепганди.

Мазкур ярим ҳимоячилар ва хабар берилганидек, кеча "лочинлар" сафини тарк этган тажрибали ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмоновга жамоа устози Андрей Антанасович янги мавсумда эҳтиёжи йўқ эканлигини билдирди. Шу боис, ушбу футболчилар "Навбаҳор"ни тарк этишди.


Расмий хабар: Меҳмонов “Навбаҳор”ни тарк этди

"Навбаҳор" клуби мазкур ўйинчиларга жамоадаги фаолиятлари учун ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда уларнинг кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилайди", - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Rating: +28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика