Расман: "Насаф" легионер билан шартнома имзолади
15 jan 2018 12:39
News
Расман: "Насаф" легионер билан шартнома имзолади
Қаршининг "Насаф" клуби Тожикистон терма жамоаси аъзоси Жаҳонгир Алиевни ўз сафига қўшиб олди.
Бу ҳақда Тожикистон Футбол Федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.
"Насаф" клуби расмий сайти эса ҳозирча Жаҳонгир Алиев билан шартнома имзолангани ҳақида ёзмаган.
Тожикистонлик 21 ёшли футболчи бунга қадар "Парвоз", "Хўжанд" ва "Истиқлол" жамоалари сафида ўйнаган.
ТФФ хабарида "Насаф" клуби бугун футболчининг халқаро трансфер сертификатини қўлга киритганини маълум қилинмоқда.
Жаҳонгир Алиев "Насаф"да 21-рақам остида ҳаракат қилиши эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳонгир Алиев айни пайтда "Насаф" билан Туркиядаги йиғинда иштирок этмоқда.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments