Latest news

00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  1 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  1 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  1 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  1 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  95 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  41 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2

Расман: Мирко Йеличич – “Локомотив” бош мураббийи News

Расман: Мирко Йеличич – “Локомотив” бош мураббийи

Миллий чемпионатимизда навбатдаги мавсум ҳам якунига етди. Ҳозирда барча жамоалар таътилда. “Локомотив” футболчилари 16 декабрдан янги мавсумга ҳозирлик кўришни бошлашади.

Якунига етган чемпионатдан сўнг “Локомотив” футбол клуби раҳбарияти жамоамиз мураббийлар штабида фаолият юритиб келган Мирко Йеличични расман бош мураббий этиб тайинлади. Австралиялик мутахассис жамоани бўлажак ўйинларга тайёрлайди ва клуб натижалари натижа учун эндиликда у жавобгар бўлади.

Мирко Йеличич бунгача асосий таркиб мураббийлар штабида ишлаб келаётганди. Эндиликда янги футболчилар унинг қарорига кўра танлаб олинади. Йеличичга мураббийлар штабида Андрей Микляев ёрдам беради. Дарвозабонлар билан эса одатдагидек Пётр Гизимчук ишлайди.

Мавсум якунлангач, кўпчилик “Локомотив”га энди ким бош мураббий бўларкин дея қизиқиб кўрган, ҳатто бу борада баъзи номзодлар номи ҳам илгари сурилганди. Бироқ клубимиз раҳбарияти Мирко Йеличига ишонч билдиришини таъкидлади.

Серб миллатига мансуб мутахассис айни пайтда уйида дам олмоқда. Унинг 9 декабрь куни Тошкентга қайтиб келиши кутилмоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика