Latest news

07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  3 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  14 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  49 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   45 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  96 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  31 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2

Расман: Жасур Жалолиддинов - "Қайрат" ўйинчиси! News

Расман: Жасур Жалолиддинов - "Қайрат" ўйинчиси!

Ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов янги мавсумни Қозоғистоннинг "Қайрат" жамоаси таркибида бошлайди.

"Қайрат" ўзбекистонлик футболчини ижарага олди.

"Жасур жамоамизда ижара асосида ҳаракат қилади ва қайд этиш керакки, клубда уни харид қилиш ҳуқуқи бор. Шартнома 2022 йилги мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган. Хуш келибсиз, Жалолиддинов", - дейилади клуб хабарида.

"Қайрат" мамлакатнинг  3 карра чемпиони ҳисобланади. Айни дамда бу жамоани Қурбон Бердиев бошқармоқда. Ўтган мавсум "Қайрат" мамлакат чемпионатида бронза медалларни қўлга киритди. Жасур Жалолиддиновнинг "Локомотив" билан 2023 йил охиригача шартномаси бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сайтимиз орқали хавбекнинг Қурбон Бердиев таклифига биноан қозоқ клубига ўтиши ҳақида маълумот берган эдик.

Кейинчалик Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ҳам бу ҳақда расмий маълумот берганди.



Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика