Расман: Жамшид Искандеров Ж.Корея юқори дивизиони жамоасига ўтди
20 jan 2020 23:26
News
Расман: Жамшид Искандеров Ж.Корея юқори дивизиони жамоасига ўтди
Тошкентнинг “Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттиради.
У расман "Сеонгнам" жамоаси аъзосига айланди. Келишув қанча муддатга тузилгани ҳозирча ошкор қилинмаган. “Transfermarkt” портали маълумотига кўра, 26 ёшли хавбекнинг нархи 800 минг еврога баҳоланган.
Аввалроқ, мазкур жамоа сафида ўзбекистонлик бошқа бир футболчи Сервер Жепаров ҳам ҳаракат қилганди.
Эслатиб ўтамиз, "Сеонгнам" Ж.Кореянинг юқори дивизиони К-Лига 1 вакили ҳисобланади ва ўтган йили жамоа чемпионатда 9-ўринни эгаллади. Клуб жорий мавсумдаги илк расмий ўйинини эса 1 март куни Рустам Ашурматов ҳаракат қилаётган “Гвангю”га қарши ўтказади.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments