Расман: "Интер" Эриксен билан шартномани бекор қилди
17 dec 2021 19:51
News
Расман: "Интер" Эриксен билан шартномани бекор қилди
Клуб ва футболчи бу борада ўзаро келишувга эришган.
"Интер" Кристиан Эриксенга келажакдаги фаолиятида энг яхши тилакларини билдирди.
"Бугунги кунда "Интер" ва Кристиан Эриксеннинг йўллари айрилмоқда, аммо мустаҳкам алоқа сақланиб қолади. Скудеттони нишонлаш пайтидаги энг яхши лаҳзалар, голлар ва ғалабалар, мухлислар қувончи – буларнинг барчаси "нерадзурри" тарихида қолади", — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 12 июнь куни Евро-2020 доирасидаги Дания — Финляндия (0:1) учрашувининг биринчи таймида Эриксен майдонга йиқилиб тушганди. 15 дақиқа давомида шифокорлар унга ёрдам беришганди, сўнгра шифохонага олиб кетишганди. Кейинроқ ўша вақтда Кристианнинг юраги тўхтаб қолгани аниқланганди.
Кристианга кардиовертер-дефибриллятор ўрнатилган, бу эса унга Италия чемпионатида иштирок этишни таъқиқлайди.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments