Latest news

08:53ОЧЛ 2. "Истиқлол" ғалаба қозонди. Ашурматовнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:27Африканинг йил футболчиси учун номзодлар эълон қилинди  0 08:25ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" 0:0  0 08:02Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:36EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10 02:10ЕЧЛ. "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"да йирик ғалаба. "Тоттенхэм" "Монако" билан дуранг ўйнади  8 01:55ЕЧЛ. Беллингемнинг ягона голи "Реал Мадрид"га "Ювентус" устидан ғалаба тақдим этди  25 00:39ЕЧЛ. "Қорабоғ" ушбу мавсум турнирдаги илк мағлубиятини "Атлетик"дан қабул қилиб олди. "Галатасарой"да ҳам ғалаба  1 00:30Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" "Ризеспор" билан дуранг ўйнади. Шомуродов тўлиқ ўйнади, Алиқулов ва Файзуллаев эса...  8 00:20Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"  10 23:04ОЧЛ 2. "Аркадағ" Қатарда "Ал Аҳли"га қарши камбэк амалга ошириб, мағлубиятдан қутилиб қолди. "Андижон"нинг гуруҳидаги вазият қизиқарли тус олмоқда  9 22:24Ўзбекистон термаси бош мураббийи Фабио Каннаваро "Реал" – "Ювентус" ўйинида стадиондан туриб экспертлик қилади  16 22:05Али Ашур: "Андижон" бугун жуда кўп югурди, улар ўз мухлислари учун жанг қилишди. Баъзида бундай энергияга қарши курашиб бўлмайди"  7 21:33Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  3 21:01ОЧЛ 2. "Ал Насср" Ҳиндистонда "Гоа" устидан ғалаба қозонди  6

Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди News

Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди

Суперлига клублари аллақачон 2-давра олдидан таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборишган.

"Пахтакор" клуби ўз тарбияланувчиси Ҳожимат Эркиновни жамоага қайтарди. "Шерлар" уни "Торпедо"дан ижарага олишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Эркинов 2020, 2021 ва 2022 йилларда "Пахтакор"нинг чемпионликка эришишига ўз ҳиссасини қўшган. "Шерлар" таркибида Суперлигада 37 ўйинда 6 гол урган, Чемпионлар Лигасида эса 13 баҳсда 2 гол муаллифига айланган. Москванинг "Торпедо" клуби билан келишув асосида Эркинов бир йилга ижарага олинди", - дейилади клуб хабарида.

Бундан ташқари, Эркинов "Пахтакор" матбуот хизматига қисқа интервью ҳам берган.

- Мени тарбиялаган қадрдон жамоам "Пахтакор"га қайтганимдан хурсандман. Суперлиганинг иккинчи даврасида чемпионлик анъанасини давом эттиришда ёрдам беришни хоҳлайман. Чемпионлар Лигасида ҳам мухлисларимизни қувонтирадиган ўйинлар кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бор кучим билан клубимга ёрдам беришга интиламан. Ишқибозларни мавсумнинг иккинчи қисмида чиройли футбол билан қувонтирамиз деган умиддаман.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика