Latest news

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  12 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  9 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

Расман: Гнабри "Бавария" билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди News

Расман: Гнабри "Бавария" билан шартномасини 2026 йилгача узайтирди

Мюнхен клуби вингер Серж Гнабри билан келишув узайтирилганини эълон қилди.

Янги келишув 2026 йилгача амал қилади. Олдинги шартнома 2023 йилнинг ёзига қадар тузилганди.

Гнабри "Бавария"да 2018 йилдан бери тўп тепиб келмоқда. 27 ёшли футболчи ўтган мавсумда 45 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урган ва 10 та голга ассистентлик қилган.

"Кейинги бир неча йил ичида футболчи сифатида нима исташим ҳақида кўп ўйладим ва шундай хулосага келдим: "Бавария"да қолишни, бу ерда яна ҳаммасини ютиб олишни, Чемпионлар Лигаси ғолиблигини яна бир бор нишонлашни истайман, лекин бу сафар жамоамиз мухлислари билан. Бу ерда мен дўстларим билан энг юқори даражада ўйнай оламан. Бошқа клубда мен бундай ҳолатни бошдан кечирмаган бўлардим. Ҳайратланарли дақиқаларни бошқа жойда эмас, балки шу ерда қайта бошдан кечиришни хоҳлайман. Катта унвонларга бўлган очлик йўқолмайди", – деди Гнабри.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика