Расман: Достон Ҳамдамов "Пахтакор" билан шартномасини узайтирди
30 dec 2024 14:20
News
Расман: Достон Ҳамдамов "Пахтакор" билан шартномасини узайтирди
Педро Морейра ўзи қураётган жамоада Достон Ҳамдамов бўлишини истади.
Бу истакка жавобан вингернинг клуб билан ўтказган музокараси муваффақиятли якунланди. 2015 йилда Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлган Ҳамдамов янги мавсумни "шерлар" сафида бошлайди.
"Аслида шартнома имзолаганимга 10 кун бўлди. Лекин буни бугун эълон қилишларини истагандим. Жамоамизнинг мухлислари учун кичик совға. Бош мураббий мени ўз жамоасида кўришни истагани қувонтирди. Бунга жавобан Ўзбекистонда қўлга киритган олтин медалларимни яна биттага кўпайтириш устида меҳнат қиламан. Биз билан янги йилда зерикмайсиз деб ўйлайман", – дейди Достон Ҳамдамов.
Футболчи "Пахтакор" либосида 5 маротаба Ўзбекистон чемпиони ва 2 карра кубоги соҳиби бўлган.
Link :
Source : "Пахтакор" матбуот хизмати
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments