Latest news

16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  0 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  1 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  17 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  0 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  5 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  21 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  1 09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  13 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  7 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  2

Расман: «Динамо» жарима тўлайдиган бўлди News

Расман: «Динамо» жарима тўлайдиган бўлди

Ўтган йилнинг декабр ойида Акбар Исматуллаев билан шартнома имзолаган «Динамо» орадан икки ой ўтиб ўз танловига зид иш тутди ва футболчини мусобақа учун рўйхатга киритмаган.

«Мазкур ҳолат трансфер ойнаси ёпиладиган кунда амалга ошди. Оқибатда футболчи камида ярим мавсум ўйин амалиётисиз қолиши мумкин эди. Ўзбекистон футболчилари уюшмаси Исматуллаевни ҳимоя қилиб, мазкур ҳолатни тегишли қўмитада кўриб чиқиш масаласида Ассоциациядан ёрдам сўради. 

Мазкур ҳафта иш Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитада кўриб чиқилди. «Динамо» юристи ва вакиллари мазкур масалани ҳар қанча изоҳлашга уринса ҳам, футболчи ўз ҳуқуқини ҳимоя қилган ҳолда ёзган аризасига ўз вақтида жавоб қайтарилмагани масаласига изоҳ топа олмади. Бу эса табиийки, клуб раҳбариятининг айби ҳисобланади. 

Буни ҳис қилган «Динамо» қўмита йиғилишига қадар Акбар Исматуллаев билан музокарага киришди ва унга январ, феврал ва март ойлари учун иш ҳақи, қўшимчасига, яна икки ойлик қўшимча иш ҳақи тўлаб бериш юзасидан келишувга эришди. Мазкур ҳолатни инобатга олган қўмита «Динамо» клубига нисбатан енгиллаштирувчи жазо сифатида жарима интизом чорасини қўллади. Клуб келгусида меҳнат шартномалари ва регламентларга қатъий риоя қилиши шартлиги тўғрисида огоҳлантирилди. Декабрда меҳнат шартномаси имзолаб, уни феврал ойида бекор қилиш клубда селекция ва режалаштириш каби масалаларда муаммолар борлигини кўрсатди», - дейилади ПФЛ хабарида. 

Ўз навбатида Акбар Исматуллаевни «Бунёдкор» клуби сафида рўйхатдан ўтказиш масаласи футболчининг хоҳишига кўра кун тартибидан чиқарилган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика