Latest news

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  2 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  18 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  8 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  15 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

Расман! "Челси" америкалик тадбиркор қўлига ўтди News

Расман! "Челси" америкалик тадбиркор қўлига ўтди

"Челси"ни сотиш бўйича келишув расман якунланди, деб ёзди хорижий нашрлар Британия ҳукумати сайтида чоп этилган ҳужжатга таяниб.

Россиялик тадбиркор Роман Абрамович энди Лондон клубининг эгаси эмас.

Аввалроқ АПЛ мутасаддилари клубни америкалик бизнесмен Тодд Боэли консорциумига сотишни маъқуллаганди. Битим Буюк Британия ҳукумати томонидан ҳам маъқулланган.

Май ойи бошида Боэлига тегишли Clearlake Capital компанияси, Марк Уолтер ва Хансйорг Висс каби шахслар "Челси"ни 4,25 миллиард фунт стерлингга сотиб олишга рози бўлгани хабар қилинганди.

Лондон клуби 2003 йилдан бери россиялик тадбиркор Роман Абрамовичга тегишли эди. 2 март куни Абрамович клубни сотишга тайёрлигини маълум қилгач, 10 март куни Буюк Британия ҳукумати тадбиркорга қарши санкциялар киритди, шу сабабли савдо тўхтатилди ва фақат ҳукуматнинг махсус рухсати билан амалга оширилиши мумкинлиги айтилган эди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика