Latest news

17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  3 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  6 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  36 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  8 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  7 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  3 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4

Расман: БМБ дарвозасига охирги сонияларда пенальти белгиламаган ҳакам Олий лигадан узоқ муддатга четлаштирилди News

Расман: БМБ дарвозасига охирги сонияларда пенальти белгиламаган ҳакам Олий лигадан узоқ муддатга четлаштирилди

ЎзФҲМ матбуот хизмати футзал Олий лигаси 1-туридан ўрин олган БМБ – “Оил Стар" ўйинидаги баҳсли вазият юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарорини маълум қилди.

БМБ - "Оил Стар" учрашувининг 40-дақиқасида номинал меҳмонлар қулай вазиятга эга бўлди ва шу ҳолатда тўп амалдаги чемпионларнинг 17-рақамли футболчиси қўлига тегди ва майдон ташқарисига чиқиб кетди. Ҳакамлар Анатолий Рубаков ва Никита Афиногенов мазкур эпизодда тўп қўлга тегмаганини қайд этди ва баҳсни давом эттирди.   Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан рефериларнинг қарори нотўғри, деб ҳисобланди. Бугун эса ЎзФҲМ ушбу ҳолат бўйича ҳакамларга тегишли жазо тайинлади:

"Футзал Олий лигаси 1-туридан ўрин олган БМБ - "Оил Стар" баҳси ҳакамлари Анатолий Рубаков ва Никита Афиногенов ўйинда йўл қўйган хатолари қониқарсиз баҳога лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда биринчи ҳакам Анатолий Рубаковга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандлари ва 4-бўлимнинг 4.3 бандига асосан, футзал Олий лигаси учрашувларидан ярим мавсумга четлатиш ва қуйи лигага тушириш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 100% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.

Иккинчи ҳакам Никита Афиногенов Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 3-бандлари ва 4-бўлимнинг 4.3 бандига асосан, футзал Олий лигасидан иккита турга четлатиш ва ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 100% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди", -дейилади ЎзФҲМ баёнотида.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика