Расман: Бельгия термаси бош мураббийсиз қолди
17 jan 2025 17:42
News
Расман: Бельгия термаси бош мураббийсиз қолди
Доменико Тедеско Бельгия термаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди.
"Сўнгги икки йил давомида катта иштиёқ билан фаолият олиб борганингдан миннатдормиз. Келгуси фаолиятингга омад тилаймиз", - деб ёзилади терма расмий X тармоғи баёнотида.
2023 йилнинг 8 февралида Бельгия термаси бошқарувини қўлига олган Тедесконинг шартномаси 2026 йил ёзига қадар давом этиши керак эди. Унинг қўл остида терма 24 ўйинда 12 ғалаба ва 6тадан дуранг ҳамда мағлубият қайд этди.
Олдинроқ унинг ўрнида Руди Гарсия ёки Тьерри Анри иш бошлаши кутилаётгани айтилганди.

Link :
Source : x.com/BelRedDevils
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Comments