Latest news

20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  1 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  0 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  11 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  0 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  2 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  8 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  38 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  18 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  2 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  4 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0

Расман: Арсланмират Аманов АГМКга қайтди News

Расман: Арсланмират Аманов АГМКга қайтди

АГМК футбол клуби навбатдаги трансферни расмийлаштирди.

Олмалиқлик футбол мухлислари ёқимтойига айланган ва 2015-2016 йилги мавсумларда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Арслонмират Аманов яна "ўз уйи"га қайтди.

АГМК футбол клуби туркманистонлик қанот ярим ҳимоячиси Арслонмират Аманов билан шартнома имзолади ва собиқ футболчимиз яна жамоамиз аъзосига айланди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш керакки, Арслонмират Аманов АГМКдан сўнг Ўзбекистон чемпионатида маълум вақт "Бухоро" ва "Локомотив" шарафини ҳимоя қилди. Янги мавсумдан эътиборан эса Аманов яна жонажон жамоасига айланган АГМК либосида ўз ўйинлари билан яна мухлислар олқиши ва ишончини қозонишга ҳаракат қилади.

Арслонмират Аманов АГМК сафида 55 ўйин ўтказган ва 8 голга муаллифлик қилган. Шунингдек, Аманов Туркманистон миллий жамоаси аъзоси ҳисобланади. Арслонмират Аманов Туркманистон терма жамоасида ҳозирга қадар 38 ўйин ўтказиб, 10 та гол муаллифига айланган.

АГМК аҳил оиласига хуш келибсан, Арслонмират!

Арслонмират Аманов ҳақида қисқача маълумот:

Туғилган санаси: 1990 йил, 28 март

Туғилган жойи: Туркманистон

Ёши: 29

Позиция: ярим ҳимоячи, вингер

Ўйнаган жамоалари: "Ашҳобод" (2007-2009), МТТУ (2010-2013), "Окжетпес", Қозоғистон (2012), "Иртиш", Қозоғистон (2014), "Олтин Аср" (2017), "Бухоро" (2018), "Локомотив" (2019), АГМК (2015-2016, 2020-...)

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика