Latest news

19:56"Барселона" Майамида ташкил этиладиган "Вильярреал"га қарши ўйин ортидан 5 млн евро ишлаб олади  0 19:25"Манчестер Юнайтед"нинг Лига кубоги 2-босқичидаги рақиби аниқланди  1 18:58"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси 10-рақамли либосни олади  0 18:30"Одил Аҳмедов ФА" U-16 "Реал", "Динамо" Тбилиси ва "Црвена Звезда" билан ўйнайди   1 18:12"Атлетико" "Ал Насср" аъзосига даъвогар  0 17:44"Реал" собиқ футболчиси Туркия клуби билан музокаралар олиб бормоқда  0 17:15"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаев учун ЦСКАга пул ўтказолмаяпти  13 16:52"Бухоро" "Хоразм" билан муроса кўчасини танлаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35"Динамо" футболчилари микст-зона орқали ҳаракатланмади, "Навбаҳор" стадиони ходими захира ўриндиғи ёнига туриб олди, "Қўқон-1912" "Бобур Арена"га киришда муаммога дуч келди — Лига комиссарлари билдиргиси  4 16:18Гринвуд "Ал Насср"га қўшилиши мумкин  3 15:55"Нефтчи" посбони, 1:0 ҳисобида ютган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 18-турнинг энг яхшилари   3 15:41Элдор Шомуродов "Викинг"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?  6 15:13Суперлига 18-тур рамзий терма жамоаси  6 14:46"Манчестер Сити" Родриго борасида "Реал" билан музокараларни бошлади  3 14:18"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради  14

Расман: Арда Гюлер – "Реал" аъзоси! News

Расман: Арда Гюлер – "Реал" аъзоси!

"Реал" расмий саҳифасида "Фенербахче" ярим ҳимоячиси Арда Гюлер трансферини эълон қилди.

Қайд этилишича, 18 ёшли футболчи беш йиллик шартномага имзо чеккан. Гюлер яқин орада Мадридга қўшилади.

Олдинроқ журналист Фабрицио Романо Twitter'да "Реал" туркиялик учун 20 млн евро тўлаши ҳақида маълум қилганди. Бундан ташқари, "Фенербахче" ярим ҳимоячини бошқа клубга сотгани учун яна 20 фоиз олиши керак. Бундан ташқари, битимга бошқа бонуслар ҳам киритилади.

Арда Гюлер – "Генчлербирлиги" битирувчиси. У 2014 йилдан 2019 йилгача ушбу турк клуби академиясида бўлган, кейин эса "Фенербахче"га ўтган ва асосий жамоа учун 51 та ўйинда 9 та гол урган ва 12 та голли узатмани амалга оширган. Туркия терма жамоаси сафида ҳам тўртта ўйинда иштирок этган. Ярим ҳимоячининг "Фенербахче" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Аввалроқ Месут Ўзил Арда Гюлерни мақтаган эди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика