Latest news

18:14Суперлига. "Нефтчи" – "Насаф". Таркиблар маълум  0 17:35"Динамо" 15 йилдан буён Самарқандда "Пахтакор"ни юта олмаяпти  9 17:13Биринчи лигада иккинчи давра старт олди: "Жиззах ФА"дан илк ғалаба, "Цементчи"дан 11:0 ва бошқа натижалар  0 16:52"Бугун Ўзбекистон чемпионатида қизиқарли кун". Боян Миладинович Самарқанд ва Фарғонадаги ўйинлар олдидан нималар деди?  2 16:37"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 16:11Ўзбекистонлик ҳужумчи Ироқ чемпионатида ўйнайдиган бўлди  5 15:50Расман: Ўзбек телеканаллари Ла Лига, А Серия ва Англия Кубогини намойиш этади  19 15:32Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!  3 15:03Here we go: "Манчестер Сити" ўз футболчисини "Эвертон"га ижарага бермоқда  2 13:33Иско жиддий жароҳат олди  3 13:05Япония терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар вафот этди  0 12:37"Пахтакор-79" жамоасини хотирлаш тадбиридан ГАЛЕРЕЯ  5 12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  1 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  2 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  3

Расман: "Ал Наср" Достон Ҳамдамовни бошқа жамоага ижарага берди News

Расман: "Ал Наср" Достон Ҳамдамовни бошқа жамоага ижарага берди

БААнинг "Ал Наср" жамоаси Достон Ҳамдамов хизматидан воз кечди.

Икки ҳафта илгари эркин агент ҳисобланган Достон Ҳамдамов билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган "Ал Наср" Ўзбекистон терма жамоаси футболчисини чемпионат аутсайдерига ижарага берди.

Маълумотларимизга кўра, чемпионатда икки ўйин ва кубокда бир баҳсда майдонга тушган ҳамда ҳеч бир учрашувда тўлиқ ўйнамаган Ҳамдамовнинг ҳаракатлари жамоа бош мураббийи хорватиялик Юрчич Крунославга маъқул келмаган. Шу боис клуб Ҳамдамовни мавсум якунига қадар амирликлар чемпионатида аутсайдер бўлган "Ҳатта"га ижарага берди. Бу ҳақда "Ҳатта" клуби расман эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Наср" клуби куни кеча Обеид трансферини эълон қилиб, футболчини Ҳамдамовнинг ўрнига рўйҳатдан ўтказишини маълум қилганди.

Ҳамдамовнинг янги жамоасига айланган "Ҳатта" БАА чемпионатида 14-турдан кейин атиги 2 очко билан энг охирги поғонани банд этиб турибди. Жамоа 14 ўйинда атиги 7та гол урган холос. Клуб Ҳамдамовдан олдин икки футболчи ва бугун Ҳамдамов билан биргаликда янги 4 футболчи трансферини эълон қилди. Жамоага Наҳир Бесара, Дарвееш Аҳмед, Достон Ҳамдамов, Мирал Смаржич, Айман Ачоқ ва Анисс Карими келиб қўшилди.

Эътиборли тарафи, Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"нинг икки собиқ футболчилари, қанот вингерлари Жалолиддин Машарипов ва Достон Ҳамдамов янги мавсумда легионерга айланишди ҳамда 2021 йилда иккита жамоани алмаштиришга улгуриб, ижарачи мақомида янги мавсумни давом эттирадиган бўлишди. Машарипов Саудиянинг "Ал Наср" клубига трансфер қилиниб, клубнинг легионерлар борасидаги тақиқи туфайли БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоасига ижарага берилган бўлса, Ҳамдамов текинга БААнинг "Ал Наср" клубига ўтиб, кейинчалик чемпионат аутсайдери "Ҳатта"га ижарага берилди.

Ўтган йиллар бир жамоада ўйнаб чемпионга айланган ва Ўзбекистондаги барча совринларни ютган бу икковлон эндиликда БАА чемпионатида ўзаро рақибга айланишди. 

Rating: -122   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика