Latest news

21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  0 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  0 21:05Суперлига. "Нефтчи" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  21 21:05Суперлига. "Машъал" - "Насаф" 1:1 (матнли трансляция)  33 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0 20:2332 ёшли Парти "Арсенал"ни тарк этади — Туркия клублари ҳаракатда  0 19:38"Ливерпуль" ҳимоя чизиғида ўзгариш кутиляпти — "Кристал Пэлас" ҳимоячиси рўйхатдаги асосий номзодлардан бири  0 18:41Мудрик антодопинг қоидаларини бузганликда айбланса, "Челси" уни судга беради  7 18:18Аморим Рэшфордга чиқиш эшигини кўрсатмоқда: МЮ уни "Реал"га таклиф қилди   3 17:51Жароҳатдан кейинги катта сакраш: "Барселона" ёш истеъдод учун курашмоқда  2 17:23Фабрегас Моратани "Комо"га таклиф қилмоқчи  2 16:56Кореяда хорижлик дарвозабонларга қўйилган тақиқ бекор қилинди  1 16:29Умиджон Эргашев: "ОКМК билан ўйинда бизни ғалабадан бошқа натижа қониқтирмайди"  1 16:00Элдор Шомуродовнинг Туркияга йўл олиши футболчининг фойдасига ишлайдими ёки зарарига?  16 15:44Кумир билан учрашув: Ямаль Бразилияда Неймар билан бирга футбол ўйнади  4

Рашид Ғофуров: “Легионерлар хизматидан фойдаланамиз. Пишур келмоқда” News

Рашид Ғофуров: “Легионерлар хизматидан фойдаланамиз. Пишур келмоқда”

“Навбаҳор” устози жорий мавсум легионерлар хизматидан фойдаланмоқчи эканлигини, сайтимизга берган интервьюсида билдириб ўтди.

- Ҳа, бу йил хорижлик футболчиларнинг хизматидан фойдаланишни режалаштириб турибмиз. Бу борада айни дамда музокаралар кетмоқда. Мухлисларгимизга “Бунёдкор”даги фаолияти орқали яхши таниш бўлган ҳужумчи Олександр Пишур насиб қилса бу йил “Навбаҳор”да ўйнайдиган бўлиб турибди. Унинг агенти Сефер Алибоев илгари Наманганда ўйнагани боис жамоамизга бефарқ эмас. Шу боис у киши бизга ёрдам тариқасида Пишурни олиб келишимизда кўмаклашмоқда. Насиб қилса 15 январдан йиғинимиз Тошкентга кўчади. Шунда украиналик футболчи ҳам сафимизга келиб қўшилади.

- Ундан ташқари яна хориждан икки нафар футболчини келиши кутилмоқда. Агентлар бизга тавсия қилишди. Уларнинг бирини кўрганман, Касянов. Улар олдин келишсин, гаплашамиз ва маъқул келса шартнома имзолаймиз.

 - Албатта легионерларнинг келиши энг аввало маблағга бориб тақалади. Лекин раҳбарият билан бу борада гаплашганимизда, қўллаб-қувватлашини билдирган. Шу боис савияси юқори ва ёрдами тегадиган ўйинчиларни олиб келишни ўйлаяпмиз. Агарда ушбу легионерларни қўлга кирита олсак, ўйлайманки камида ўтган йилги натижани такрорлай оламиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика