Latest news

21:21Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғинни бошлади. Кулаётган Бобир, хаёл сураётган Ҳожиакбар  0 21:00Эксклюзив интервью. Сречко Катанец: "10 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонмоқчимиз"   3 20:20Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким уч очкони осонгина бериб қўймайди. Суперлигамиз Малайзия чемпионатидан анча кучлироқ экан"  2 20:02"Ал Иттиҳод" ПСЖ ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади, here we go!  1 19:38Виктор Осимхеннинг янги жамоаси маълум  4 19:25Рустам Ашурматов: "КХДР терма жамоаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз"  7 18:53"Реал"нинг яна бир футболчиси жароҳат олди ва 8 ҳафтага сафдан чиқди  1 18:22Гари Невилл: "Бугун топ-футболчилар МЮга ўтишни истамаяпти"  2 17:37Ильдар Маматказин: "Навбаҳор" билан зўр финал бўлади. Мухлислар? Яхшиси "Бобур Арена"га келинг"   7 17:22Футзал. Венесуэла футзал терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 16:46Расман: Легионерлардан бири "Ал Насср" билан шартномасини бекор қилди  1 16:00⚡️Сречко Катанец бўлажак рақиб КХДР терма жамоаси ҳақида нималар деди?   7 15:49Де Росси маълумотни тасдиқлади  0 15:19"Ал Иттиҳод" "Арсенал" ярим ҳимоячиси бўйича расмий таклиф юборган  1 15:00⚡️Юсупов ёки Неъматов? Сентябрь ойидаги ўйинларда терма жамоа дарвозасини ким қўриқлайди? Катанец жавоб берди  17

Рақобатда ким ютиб чиқади: чемпионларми ёки денгизчилар? News

Рақобатда ким ютиб чиқади: чемпионларми ёки денгизчилар?

23 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионатида иштирок этган йигитларни олдинда Супер Лига ўйинлари кутиб турибди. Биз уларнинг ҳақиқий кучларига мана шу мавсум давомида баҳо беришимиз мумкин бўлади.

Саволни оддий қўймоқчиман: сизнингча Осиё Чемпионатига бормаган Отабек Шукуров ва Элдор Шомуродов кўпроқ нарса ютдими ёки чемпион бўлган йигитлар? Тарихда қолиш томонидан олиб қаралса, чемпион йигитларни ҳали узоқ вақт давомида эслаб юрамиз. Бироқ ҳозирги ҳолатда қитъа чемпионатидан тушиб қолган футболчилар бир қадам олдинда деган фикрим бор. Улар ўзи учун денгизга йўл очиб улгурди, қолганларни эса кўряпсиз.

Игорь Сергеев “Пахтакор”ни тарк этгач, Забиҳилло Ўринбоевда имконият кўпроқ бўлиши керакдек эди. Аммо Осиё чемпиони бўлган жамоага сардорлик қилган ҳужумчи янги мавсумни “Металлург” сафида бошлайдиган бўлди. Қолган футболчилар ҳам турли клубларга тарқалиб кетди. Супер Лигада бу йил рақобат кучли бўлишидан келиб чиқилса, улар нимадир ютиши мумкиндир. Аммо яна битта хавф борки, чемпион футболчилар йилдан-йилга ички чемпионат билан ўралашиб қолиши ҳам катта эҳтимол. Ўша Ўринбоевки халқаро майдондан четда қолган “Пахтакор”нинг асосий фигурасига айлана олмаёяптими, демак йигитлар келажаги ҳақида жиддийроқ ўйлаб кўрса бўлади.

Матбуот анжуманида Равшан Ҳайдаровга айнан шу хусусдаги савол билан мурожаат қилгандим. Чемпионлик ўз йўлига, менга қолса, таркибдаги 3—4 футболчи юқорида айтилган денгизга чиқиб олиши, бизга яхшироқ туртки бериши мумкин эди. Биринчидан, улар пул томондан катта ўсишга эришарди. Иккинчидан, витаминизация, учинчидан эса уларга устозлик қилиши мумкин бўлган тажрибали мутахассислар томонидан яхши туртки оларди. Супер Лигада рақобат ўсиб бориши ҳақиқат. Бироқ яна бир муҳим фактор борки, 23 ёшни қарши олаётган футболчиларга янги сабоқ жуда зарур. Буни олдинги “Пахтакор” мисолида ҳам тушунтирса бўлади.

Искандеров, Козак каби футболчилар кўрган майдон, Хитойдаги Осиё Чемпионатидан савиялироқ эди. Биз уларга қанчалик ишонган бўлмайлик, улар ички чемпионат болаларига айланиб қолишди. Ёриб чиқишлари ҳам ва бир текис давом этишлари ҳам Бабаян савиясидаги мураббийлар соясида бўлса, ўсиш ҳақида орзу қилиш қийин. Шукуров эса Амирликларнинг ўртамиёна жамоасида бўлса-да, легионерлик тўнини кийиб бўлди. Унинг мураббийи футболга буткул бошқача кўз билан қарайди. Атрофида эса ранг-баранг футболчилар кўпроқ, қарши тўп сурадиганлари ҳам Абдулраҳмон-у, Аҳмад Ҳалил кабилар бўлади. Кимдир Сколари миллионлаб пулни олиб, натижа қилмай кетганди деб осон гапириб юбориши мумкин. Аммо мен аниқ ишонаман, чап оёғидан бошқасини билмайдиган Жасур Ҳасановлар-у, 35 ёшида ҳам муваффақиятли ўйнаётган Жепаровлар барибир кўп нарса ўрганиб қолди ва кейинги фаолиятида бунинг самарасини кўрди. Сколари эса Хитойда муваффақиятли ишлади, тўғрими?

Лўнда қилиб тушунтирганда, Сколари натижа қила олмагани учун биз уни “пуф сассиқ” деб ўрганиб қолганмиз, натижа қилгани учун Равшан Ҳайдаровни, терма ютиб турганида эса Бабаянни кўкка кўтарганмиз. Бироқ ҳақиқий натижа аслида нима? Футболчиларни янги поғонага олиб чиқишми ёки қандайдир турнирда ютиб келиш? Мен доим биринчисини устуворроқ биламан. Чунки иккинчи йўлда Сардор Рашидов орқага қадам ташлади, кўрдик ўша Бабаян жамоасида термада ҳеч нарса қила олмади. Ваҳоланки, ундан умид қилганлар кўп, Қосимовда ўйнади, Лямушида ўйнади, Йеличичда ўйнамоқчи мана. Нега Бабаянда бундай бўлмади деб савол бериб кўрганмисиз? Козак ҳам, Сергеев ҳам қайта ўса олмади. Мен ҳозир Сиддиқов ёки қолган умидли йигитларни ҳам шу тақдир кутаётганига ишонишни истамасдим. Сара футболчиларини кучли лигаларга қўйиб юборган Бельгия ёки Голландия футболи кўп нарса йўқотмаган-ку.

Хулосам шуки, агар чемпион бўлган йигитлар чиндан ҳам ўсиш мақсадида жавлон ураётган бўлса, денгизни орзу қилавериши керак. Биз мақтаб, кўкка кўтарганимиз билан бирор нарса ўзгариб қолмайди. Чунки тарихдан биламизки, кўкка кўтарганларимиз ўзимизнинг дарёларда чўкиб кетишди. Денгиз истаган Аҳмедов-у Жепаровлар эса Чемпионлар Лигасида жавлон уриб юрибди. Клубларга футболчиларни қўйиб юбориш керак деган ультиматум қўймоқчи эмасман. Чунки доим четга кетган футболчилардан пул ишлашимизни истайман. Рашидов, Шукуров, Шомуродов “Бунёдкор” ҳисобини озми-кўпми бойитиб кетишди. Қолганлар ҳам шундай бўлиши керак. Агар футболчининг ўзида мақсад жиддий бўлмаса, унга ҳеч ким ёрдам бера олмайди. Агар биз Осиё Ўйинларига ёки Осиё Кубогига моҳир денгизчилар билан бора олсак, ишимиз осонлашиши турган гап. Нима демоқчиман, Сиддиқов Жепаровнинг, Ғаниев Аҳмедовнинг ўрнини ҳеч қачон жангсиз ололмайди. Фақат ёшлар ўйнасин, катталар керак эмас деб жар солаверишади, бироқ Кейруш ҳам, бошқаси ҳам барибир уларни солиштириб кўрса, денгиздагиси кўзига яхшироқ кўринаверади. Яъни, рақобатни сиз-у бизнинг дўқ-пўписаларимиз эмас, футболчиларнинг футболдаги юришлари вужудга келтираверади.

Author :
Rating: +61   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика