Рақибимиз Непал Қатар ва Бельгияга боради
22 jul 2014 13:40
News
Рақибимиз Непал Қатар ва Бельгияга боради
Ўсмирлар (U-16) ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида биз билан бир гуруҳдан жой олган Непал Жанубий Кореядаги йиғинини тугатди.
Энди улар Қатар ва Бельгияга бориб, ўша ерда йиғин ўтказишади. Хабарингиз бор, ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати шу йилнинг сентябрь ойида Таиландда ўтказилади. Кореяда икки ҳафта шуғулланган непалликлар учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.
Бош мураббий Бал Гопал Махаржаннинг айтишича, йиғин жуда яхши ўтган ва ҳамма ўйнаш имкониятига эга бўлган. Непал футболчилари энди Қатарда ўн кун шуғулланишади. Шундан сўнг Бельгияга кетишади. Непал ўсмирлар термаси Осиё чемпионатида Ўзбекистон, Қувайт ва Шимолий Корея билан бир гуруҳдан жой олган ва илк учрашувни 7 сентябрь куни Ўзбекистонга қарши ўтказади.
Мазкур Осиё чемпионатида кучли тўртликка кирган жамоалар келаси йил Чилида бўлиб ўтадиган FIFA U-17 жаҳон чемпионатига йўлланма олишади.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments