Latest news

22:06Бернарду Силва Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди  2 21:47Англия кубоги. "Манчестер Сити" — "Плимут". Таркиблар маълум  15 21:41"Реал Бетис" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  11 21:16"Наполи" — "Интер". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  6 20:53РПЛ. "Зенит" ва ЦСКА Петербургда нурсиз дуранг ўйнади, Файзуллаев 67 дақиқа ўйнади  13 20:17Расман: Элдор Шомуродов — "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси!  17 19:58"Ахмат" - "Рубин". Ашурматов асосий таркибда  3 19:42Футболда янги қоида пайдо бўлди  7 19:34U20 Осиё Кубоги. Финалда ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди  7 19:17РПЛ. Эсанов захирадан майдонга тушган баҳсда "Акрон" мағлубиятга учради  1 18:52ПФЛ клубларни 25 мартга қадар қарзларни тўлашга чақирди  2 18:12ПФЛ Ўзбекистон Суперлигаси 2025 интросини тақдим этди  4 17:54"Нефтчи": 4 мингга яқин йиллик абонемент сотиб бўлинди  20 17:36Бу қизиқ! "Манчестер Сити" Бразилия U-17 ва Аргентина U-17 сардорларини ўз сафига қўшиб олди  5 16:22Суперлиганинг 3-тур ўйинлари саналари маълум бўлди  2

"Рақиб мураббийи билиб қолмаслиги учун уларни мағлуб этишнинг калитини айтмайман" News

"Рақиб мураббийи билиб қолмаслиги учун уларни мағлуб этишнинг калитини айтмайман"

Бугун тунда ЕЧЛ гуруҳ босқичининг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Германияда ПСЖ жамоаси "Штутгарт" меҳмони бўлади. Ана шу ўйин олдидан парижликлар устози Луис Энрике фикрларини билдириб ўтди.

"Мен классик "ўнлик" билан ўйнамайман. 10-рақамдаги ҳар қандай ўйинчи менинг тизимимда қийналарди. Биз бўш жойларни бошқача эгаллаймиз.

Бизда 3 хил позицияда 7 нафар ҳужумкор ўйинчи бор. Шунинг учун мен уларнинг қандай ҳужум қилишларига, қандай ҳимояланишларига қарайман. Биз кўп қирралилик ва ўйинчилар жамоани қандай кучайтириши мумкинлигини қидирамиз.

Мен футболчиларимдан мамнунман, уларнинг барчаси бизга керак. Аммо "тўққизлик", "ўнлик" ёки "ўн биринчи рақам" тушунчалари - мен бунга аслида қабул қилингани каби қарамайман.

"Штутгарт"нинг ўйинларини таҳлил қилиб, улар ўтган мавсумни иккинчи ўринда якунлашганидан ажабланмадим. Уларда юқори савияли ўйинчилар бор.

Бу яхши ҳужум қиладиган ва яхши ҳимояланадиган жамоа. Улар сифатли босим ўтказишади ва уларга қарши ўйнаш қийин. Улар тўртинчи саватчада, аммо уларнинг савияси ушбу тоифадаги аксар жамоалардан юқорироқ.

Бу ўйин қийин бўлади, боз устига биз уларнинг майдонида тўп тепамиз. Муваффақият калити? "Штутгарт" устози Себастьян Хёнесс билиб қолмаслиги учун бу ҳақда ўйиндан олдин ҳеч нарса демайман. Сизларга ушбу беллашувнинг нозик томонларини айтиб бермоқчи эмасман", - деди ПСЖ бош мураббийи.

Rating: +2   

Comments

+2   
29 jan 15:03:27
Shurchidan
Qisqasi Babayanni uslubini qo‘llab, raqiblarni yer tishlatamiz deb qo‘yaqol Enrike.
   
29 jan 17:52:52
real navdak
Reply to comment by Berkamp
Babayanda usul bormidi ))
Билмасмидиз 10киши ҳимояда 10киши ҳужумда
   
29 jan 17:08:27
Berkamp
Reply to comment by Shurchidan
Qisqasi Babayanni uslubini qo‘llab, raqiblarni yer tishlatamiz deb qo‘yaqol Enrike.
Babayanda usul bormidi ))
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика