Раньери: "Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши Марадонанинг "Наполи"га трансферига ўхшайди"
27 oct 2018 16:20
News
Раньери: "Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши Марадонанинг "Наполи"га трансферига ўхшайди"
Италиялик машҳур мураббий Клаудио Раньери мураббийлик ишига қайтмоқчи эканлигини тан олди ва ҳужумчи Криштиану Роналдунинг трансфери ҳақида фикр билдирди.
"Лестер" билан АПЛдаги ғалабамиз - энг қийин дамларда ёдга оладиган хотирам. Мураббийликка қайтишни хоҳлайман. Италияда ёки бошқа жойда ишлашимнинг фарқи йўқ. Англияда ишимдан роҳат олар эдим.
Ўйлашимча, Роналдунинг "Ювентус"га трансфери Италия футболини инқироздан олиб чиқишга ёрдам берган Марадонанинг "Барселона"дан "Наполи"га ўтишига ўхшайди. "Ювентус" ўз мақсадига эришди ва ҳаммадан олдинда эканлигини яна бир бор исботлади" - дейди Раньери.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments