Latest news

12:41"Валенсия" Рубен Барахани истеъфога чиқарди  0 12:21Про лигани қандай қутқариб қолиш мумкин?  1 11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  3 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  20 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  5 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0

Рамзан Қодиров билан эксклюзив интервью News

Рамзан Қодиров билан эксклюзив интервью

Рамзан Қодиров. Бу инсонни нафақат кучли сиёсатчи, давлат арбоби сифатида биламиз, балки спортчи ва спортнинг хақиқий фидойиси эканлигига ҳам гувох бўлиб келяпмиз.

Унинг “Ахмат” промоутерлик ташкилоти бутун дунёга маълум ва унинг таркибида фаолият олиб бораётган спортчилар профессионал йўналишда улкан натижаларни қайд этиб келмоқда.

Албатта, бунинг замирида Рамзан Қодировнинг спортнинг хақиқий ихлосманди экани, қолаверса, яратиб бераётган мукаммал шарт-шароитлари мужассам. У раҳбарлик қилаётган промоутерлик клубида бир неча нафар ҳамюртларимиз ҳам фаолият олиб боришган ва ҳозирда ҳам бу жараён давом этмоқда.

Бизда кичик имконият юзага келди ва ундан унумли фойдаланган холда Чеченистон Республикаси раҳбари билан спорт борасида суҳбат уюштиришга муваффақ бўлдик. Шу ўринда мазкур сухбатни ташкил қилишда беминнат ёрдам берган “Ахмат” промоутерлик лигасининг Осиё минтақаси президенти Нодир Қодировга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

- Рамзан Ахматович, сизга қуёшли Ўзбекистондан салом!

- Валайкум ассалом, ассалому алайкум.  Бутун Ўзбекистон халқига ўзимнинг энг яхши тилакларимни билдираман.

- Сизнинг фаолиятингиз ва спорт борасидаги промоутерлик клубларингизга бизда қизиқиш жуда юқори. Ўз ўрнида сизнинг ўзбек спортчиларига бўлган муносабатингиз қандай?

- Аввало, таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистон дунёнинг энг кучли бокс мамлакатларидан бири. Ҳаваскор боксда қандай натижалар қайд этаётганини кўриб турибман ва бундан жуда ҳам хурсандман. Боиси, Ўзбекистон қардош мамлакат ва бу юртга нисбатан менинг меҳрим чексиз. Юртингиз профессионал боксда ҳам ёмон натижа қайд этаётгани йўқ. Россия худудидаги профессионал бокс кечаларида Ўзбекистон вакилларини тез-тез учратаман. Уларнинг ҳаваскор боксдаги пойдевори мустаҳкам эканлиги шундоққина кўриниб турибди. Қолаверса, мамлакатингиз эркин ва юнон-рум кураши, дзюдо яккакураш турларида ҳам жаҳонда ўз ўрнига эга. Уларни номма-ном биламан. Шу боисдан ҳам юртингиздаги кучли спортчиларга бефарқ эмасман. Уларга омад ва зафар ёр бўлсин.


Интервьюнинг тўлиқ кўриниши бу ерда: https://olamsport.com/uz/news/10114

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика