Рамос: "Умид қиламанки, ҳали яна кўплаб голлар ураман"
		
		24 jan 2022 21:09
        News	
	 
				 
				Рамос: "Умид қиламанки, ҳали яна кўплаб голлар ураман"
ПСЖ марказий ҳимоячиси Серхио Рамос Франция чемпионати 22-тури доирасидаги "Реймс"га қарши ўйиндан кейин (4:0) фикрларини билдирди.
			Испаниялик футболчи учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва дебют голини урди.
"Ғалабамиздан жуда хурсандман. Дебют голимни урганим ажойиб бўлди. Бу астойдил меҳнат қилишнинг мукофоти деб ўйлайман.
Уй ўйинларида мухлисларнинг овозини эшитиб туриш ёқимли. 90 дақиқа ўйнаб, ПСЖ учун биринчи голимни урганимдан бахтиёрман. Умид қиламанки, ҳали яна кўплаб голлар ураман.
Энг кучли ўйинимни намойиш қилишим учун жисмоний ҳолатимни тиклашим зарур. Кўп вақт ўйнамадим, майдон – менинг уйим. Фақат майдондагина ўзимни яхши ҳис қиламан. Бошида қийин бўлди, аммо кейин ўрнимни топдим. Руҳий тарафдан ҳам ҳаммаси жойида", – деди Рамос.
            Link            :         
                    Source                : Marca
                Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
    Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments