Latest news

01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  0 23:38"Милан" — "Бари". Таркиблар маълум  1 23:25"Эспаньол" — "Атлетико". Таркиблар маълум  3 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  17 22:35Суперлига. “Қўқон-1912” — “Сурхон” 2:0  0 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  33 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  71

Рамос билан интервью News

Рамос билан интервью

"Реал" сардори Серхио Рамос Чемпионлар лигаси финал баҳсидан олдин УЕФА расмий сайтига интверью берди.

МИЛАНГАЧА...

Биз финалда ўйнашга ҳақли эдик. Аммо бунга эришиш жуда қийин бўлди. Гуруҳ босқичидан сўнг йирик жамоалар билан беллашдик. ПСЖ ва "Вольфсбург" каби жамоаларга қарши меҳмондаги ўйинимиз ўхшамади, аммо "Сантьяго Бернабеу"да барчасини тўғирладик.

Бундан сўнг ярим финалда "Манчестер Сити"ни таслим этдик. Оғир меҳнатимиз ўз мевасини берганидан хурсандмиз. Финалда "Атлетико"дек кучли рақибга қарши ўйнаймиз. Бу жуда ёқимли.


ТАНИШ РАҚИБ ҲАҚИДА

"Атлетико"ни жуда яхши биламиз. Улар ҳам худди биз каби финалга муносиб. Улар баъзи топ-жамоаларни турнирдан чиқариб юборди. Уларда ажойиб жамоа бор ва "Атлетико" рақиб билан қандай курашиш кераклигини яхши билади.

Бизни оғир баҳс кутиб турибди. Бор эътиборимизни финалга қаратишимиз керак. Камроқ хато қилган жамоа ғалаба қозонади.

Биз майдонда кўпроқ меҳнат қилишимиз, бир жамоадек ўйнашимиз ва яхши ҳимояланишимиз керак. Агар биз буни уддалсак ғалаба сари олға қадам ташлаган бўламиз.

2014 ЙИЛДАГИ ФИНАЛ ҲАҚИДА..

Бувам ва бувим менга доимо умид бўлиши ҳақида айтишарди. Клубимиз бундай вазиятларга кўп тушиб қолган. Ўшанда фаолиятимдаги энг яхши онларни бошимдан ўтказганман. Жаҳон чемпиони бўлдим, икки маротаба Еврода ғалаба қозондим.


ЗИНЕДИН ЗИДАН ҚЎЛ ОСТИДАГИ ҲАЁТ...

Мен "Зизу" ҳақида фақат яхши гаплар эшитганман. Унда мураббийлик тажрибаси жуда кам, аммо жамоага кўп нарса бера олди.

"Зизу" ўзининг машҳур номини мураббийлик фаолиятида ҳам сақлаб қолди. Биз унинг ғояларини амалда қўллашга уриняпмиз. У мавсумнинг ҳал қилувчи пайтида футболчилардан максимум натижа чиқара олди.

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ БИЛАН БИРГА ТЎП ТЕПИШ...

"Реал"ни Криштианусиз тасаввур қилиш қийин. У ҳар мавсум 50 та гол уради. Бир неча йил давомида бу даражани сақлаб қолиш жуда қийин. У клубда экан, ҳар мавсум 50 та гол бўлишига кафолат бор.


ЖАМОА САРДОРИ

Бошқаларга намуна бўлиш учун сиз ўз устингизда кўп ишлашингиз керак. Бу жамоанинг сардори эканлигимдан хурсандман.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика