Ракитич: "Месси теннисчи бўлганида..."
03 jun 2018 14:45
News
Ракитич: "Месси теннисчи бўлганида..."
"Барселона" ва Хорватия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иван Ракитич клубдаги жамоадоши Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
"Сафида дунёнинг энг яхши футболчиси бўлган Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионати етакчиси ҳисобланади, аммо Месси бундай деб ҳисобламаяпти. У "Барселона" билан қўлга киритган баъзи совринларни Аргентинанинг ғалабасига алмашган бўларди.
Агар Месси теннисчи бўлганида, у "Катта дублға" туркумига кирувчи 50та турнирда ғалаба қозонарди. Бироқ футболда ўзинг учун ўйнамайсан, бу жамоавий спорт тури" - дейди Ракитич.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина ва Хорватия терма жамоалари ЖЧ-2018да бир гуруҳдан ўрин олишган.
Link :
Source : Vecernji List
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Comments