Latest news

22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  3 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  8 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  22 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1

Ракитич: "Барселона" устидан қозонилган ғалабадан фахрланишимиз мумкин" News

Ракитич: "Барселона" устидан қозонилган ғалабадан фахрланишимиз мумкин"

"Севилья" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич "Барселона"га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, илк ярим финал ўйинида "Севилья" рақиб устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Севильяликларнинг иккинчи голига Иван Ракитич муаллифлик қилди.

"Бу ажойиб натижа, аммо биз ҳали ҳеч нарса ҳал этилмаганини биламиз. Биз жуда ҳам мамнунмиз ва охиригача курашдик, аммо олдинда Барселонадаги ўйин бор.

Мен голни нишонламадим, сабаби "Барселона"ни жуда ҳам ҳурмат қиламан. Мен у ерда ажойиб 6 йилни ўтказдим. Гол урганимдан мамнунман, аммо бу атиги муваффақиятимизнинг бир қисми. 1:0 2:0дан кескин фарқ қилади. Биз хурсанд бўлишимиз ва ғалаба қандай қўлга киритилганидан фахрланишимиз мумкин", - дейди Ракитич.

Эслатиб ўтамиз, жавоб ўйини 3 мартда "Камп Ноу"да бўлиб ўтади. Испания Кубогининг бошқа ярим финалида эса "Атлетик" (Бильбао) ва "Леванте" жамоалари тўқнаш келади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика