Latest news

19:38Агар Араухо шартномасини узайтирмаса, "Барселона" уни сотиб юборади  1 19:13ПРО-Лига. "Бухоро" ўз уйида "Машъал"га имкониятни бой берди  2 19:10Расман: "Акрон" Артём Дзюба трансферини эълон қилди  2 18:47Де Брюйне "Ман Сити" сардори бўлишни истамайди  0 18:12Расман: "Арсенал" Артета билан шартнома узайтирилганини эълон қилди  0 17:34"Sky Sports" трансляцияси туфайли АПЛ учрашуви вақти ўзгартирилди  4 16:32Ла Лигада ирқчилик туфайли ўйинлар қолдирилиши мумкин. Ҳакам 3 бор огоҳлантиради ва кейин ўйинни буткул тўхтатади  8 16:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати ўйинларига чипта олмоқчи бўлганлар диққатига!  3 15:29"Барселона" ва "Бавария" юлдузларини алишиши мумкин  12 15:01Мавсум охирида шартномаси якунланадиган Артета "Арсенал" билан келишиб олди  1 14:27Нидерландия футзал терма жамоаси устози: "Ўзбекистоннинг мундиалгача бўлган барча тайёргарлик жараёнларини ўргандик"  1 13:57ПСЖ Мбаппега "Реал"дан ўринбосар топди  2 13:35Нидерландия терма жамоаси футзалчиси: "Ўзбекистон ва Нидерландиянинг даражаси деярли тенг"  0 13:05"Ал Ҳилол" "Барселона" вингери учун 100 млн евро таклиф қилган  4 12:45"Милан" ярим ҳимоячиси камида уч ойга сафдан чиқди  0

Райан Гиггз келажагини муҳокама қилди News

Райан Гиггз келажагини муҳокама қилди

Дэвид Мойес МЮ бош мураббийлиги лавозимидан четлатилгач, мавсум охирига қадар Райан Гиггз жамоани бошқариб турадиган бўлди.
“Манчестер Юнайтед” Англия чемпионатининг навбатдаги турини ўз майдонида “Сандерленд”га қарши ўтказади. Бу ўйин эртага бўлиб ўтади.

Жамоа етакчиси Уэйн Рунининг мазкур баҳсда иштирок этиши сўроқ остида. Чунки у ҳозир бетоб ва даволаниш билан банд. МЮни вақтинча бошқараётган Райан Гиггз бу борада шундай деди: “Бир нечта футболчимиз бетоб, Андерс Линдегаард билан Руни шулар жумласидан”.

МЮни голландиялик мураббий Луи ван Гаал кейинги ҳафтадаёқ қабул қилиб олиши мумкин. Чунки “қизил иблислар” раҳбарияти ўз вақтида “Аякс, “Барселона” ва “Бавария”ни бошқарган мутахассис билан музокара олиб бормоқда. Хўш, ван Гаал келадиган бўлса, Гиггз янги мураббий штабидан жой оладими?

Бу ҳақда уэльслик юлдуз шундай дейди: “Ҳозирча ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Нима бўлган тақдирда ҳам, мен ўз ишимни мавсум якунига қадар давом эттираман. Чемпионат тугаганидан сўнг эса бу мавзуни муҳокама қилсак бўлади. Айни пайтда бор эътиборим премьер-лиганинг қолган учта беллашувига қаратилган”.

Райан Гиггз шунингдек, Робин ван Персининг ҳолати борасида ҳам тўхталиб ўтди. Маълумки, голланд ҳужумчиси 19 март куни “Олимпиакос” билан кечган баҳсда учта тўп киритганидан сўнг жароҳат олганди. “Ван Перси машғулотларда иштирок этишни бошлади, - дейди Гиггз. - У “Сандерленд”га майдонга туша оладими-йўқми, ҳозирча бир нарса дея олмайман”.

Райан бундан кейин яна футбол ўйнашда давом этадими? Бу ҳақда унинг ўзи шундай деди: “Яна майдонга қайтишим қийин кечса керак. МЮ сафида 962та учрашувда майдонга тушдим ва буни етарли деб ўйлайман. Ўзимга қолса, тўп тепиш ниятим йўқ эмас, бироқ ёшларга жой бўшатиб бериш фурсати келди. Масалан, Матага қаранг, у ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Янги мавсум олдидан таркибимизга Жон О’Ши, Уэс Браун, Фил Бардсли каби футболчилар келиб қўшилса ажойиб иш бўлади”.

Х.Холиқов тайёрлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика