Latest news

16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  5 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  3 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  5 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  10 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  8 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  48 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1

"Раҳмоналиевни "Рубин"га Леонид Слуцкий таклиф қилган". Умаралининг агенти унинг "Рубин"га ўтиши ва адаптацияси ҳақида News

"Раҳмоналиевни "Рубин"га Леонид Слуцкий таклиф қилган". Умаралининг агенти унинг "Рубин"га ўтиши ва адаптацияси ҳақида

Футбол агенти Рауль Абрураҳмонов "Финт Тураева" подкастида унинг мижози Умарали Раҳмоналиевнинг "Рубин"га ўтиши ва унинг янги мамлакатда қандай қийинчиликларга дуч келгани ҳақида гапириб берди.

- Бизда аввалига "Рубин" билан танишув бўлди. У қаерга ўтаётганини билиш учун тахминан 5-7 кун Қозонда бўлдик. Нималар борлиги, масжид қаерда жойлашганини кўрсатдик. "Рубин"нинг базаси жуда яхши, ҳудди меҳмонхонадек. Умаралининг шартномасида унга уй ижараси тўланиши ҳақида ёзилган, аммо унинг ўзи базада яшашни афзал кўради. У ерда барча шароитлар бор: овқатланиш, машғулотлар, қулай номерлар, яхши сервис. У "Менга шундай қулай" деб айтди. У уйланмаган, бир ўзи яшайди. Ўйинлар ва машғулотлар йўқ пайт бўш бўлганида нималар қилади? Базада гаплашиш учун кимдир бўлади. Умарали билан бирга базада яна 2-3 легионер яшайди.

Тил бўйича ундай ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. У рус тилини етарли даражада яхши биларди. Умарали "Рубин"га ўтиш олдидан Леонид Слуцкий билан гаплашган. Айтганча, айнан Слуцкийнинг ўзи Раҳмоналиевни "Рубин"га таклиф қилган. Қозонга учган кунимиз Слуцкийни истеъфога чиқаришгани маълум бўлди. Бу биз учун шок эди, эндиликда клубнинг бош мураббий кетганидан сўнг Умаралига қанчалик ишонч билдириши ноаниқ эди.

Ўшанда "Рубин" спорт директори Олег Яровинскийга қўнғироқ қилдим. У "Хавотир олманг, ҳаммаси яхши. Ўйинчи аниқ Слуцкийга эмас, "Рубин"га келмоқдаку" деди. Аммо, Слуцкий Раҳмоналиев билан танишишни жуда хоҳлаганди ва ҳатто ундан бироз эртароқ келишини сўраганди. "Рубин" умуман олганда Умаралини ёздаёқ харид қилмоқчи эди, аммо "Бунёдкор" ўшанда уни қўйиб юбормаган.

Доим футбол бозори, янгиликларини кузатаман. 2022 йилнинг баҳорида "Рубин"дан кореялик ярим ҳимоячи Хван Ин Бом кетди. Улар Умарали билан ўйин услуби бўйича жуда ўхшаш, шу сабаб уни "Рубин"га таклиф қилдим. Леонид Слуцкийга "Илтимос, шу ўйинчини кўринг" деб ёздим. Слуцкий анча тез жавоб қайтарди. Мен кечқурун соат 10да Умаралини юбордим, у эса тунги соат 1да ушбу ўйинчига унга жуда қизиқлигини айтди. Кейинги куни мен билан спорт директори боғланди ва тезда барчасини келишиб олдик.


Рауль Абдураҳмонов билан "Финт Тураева" подкастининг тўлиқ версиясини (рус тилида) қуйида томоша қилинг:



Сон сўнггида сизни Умарали Раҳмоналиевнинг либосиги ютиб олиш имокнияти бор. Барча шартлар видео ҳаволасида.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика