Раҳматулло Мелибоев: «Олий лигада ҳам ўйнаб кетишимга ишонаман»
28 dec 2015 13:35
News
Раҳматулло Мелибоев: «Олий лигада ҳам ўйнаб кетишимга ишонаман»
Иқтидорли футболчи бир неча йиллардан буён биринчи лигада муносиб равишда ўйнаб келаётгани боис янги жамоасига келгач ҳам «йўқолиб қолмади». Аксинча Раҳматулло «Цементчи»нинг етакчи футболчиларидан бири бўлди. Яқинда Мелибоев билан учрашиб интервью олдик.
- Жамоамнинг иштироки ўйлайманки ёмон бўлмади. Имкон қадар юқори ўринлар учун курашдик. Якунда 4-ўринни эгалладик. Асосийси раҳбариятнинг кўнгли тўлди.
- «Цементчи»да аҳил жамоа йигилган. ҳамма футболчиларбир-бирини қўллаб-қувватлайди ва дўстона муносабат ўрнатилган. Ижобий иштирокимизнинг замирида ҳам айнан шу ётиб деб ўйлайман.
- Янги жамоамда ҳам мураббийлар менга ишонч билдирди ва ўзнавбатида мен ҳам уларнинг ишончини оқлашга бор кучим билан харакат қилдим. Қанда йўйин кўрсатганим борасида яхшиси мухлислар баҳо бергани маъқул.
- Олий лигада ҳам ўйнаб кетиш учун ишонч ва омад етишмаяпти менимча. Ўйлайманки элитада ҳам бемалол ўйнаб кета оламан. Бунга кучим етади.
- «Цементчи» билан шартномам ниҳоясига етиб бормоқда. Лекинклубдан кетиш ҳақида ўйлаётганим йўқ. Жамоа менга ёқади. Яратилган шароитларҳам кўнгилдагидек. Агарда мураббийлар битимни узайтириш таклифини берса, маслаҳатлашиб кўрамиз яна.
Исломбек Рустамбеков.
Comments