Latest news

04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  6 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  12 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  3 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2

Раҳмат сизга, афсоналар! News

Раҳмат сизга, афсоналар!

Венгер, Фергюсон, Иньеста, Хави, Тотти, Буффон - гарчи исмини ёзмаган бўлсам-да, уларни яхши танийсиз.

Улар - клубга содиқлик намуналари. Улар футбол оламидаги энг буюк инсонлардан. Улар - афсоналар.

Кеча Андрес Иньеста "Барселона"даги сўнгги учрашувини ўтказди. Унинг йиғлашини кўрган бағритош инсон ҳам беихтиёр кўзига ёш олиши аниқ. Буюклар ҳам йиғлайди. Бир вақтлар Касильяс "Реал"дан кетаётганида йиғлаб, деярли гапира олмаганди ва бизни ҳам йиғлатди. Мана қандай футболчи бўлиш керак! Ўзидан ўчмас из қолдира олган улар. Бундай футболчиларни ҳеч ким унутмайди, бутун дунё қадрлайди. Уларни севишади. 100 йиллардан кейин ҳам эслаб юришади.

Бир вақтлар "Рим Императори" "Рома"даги сўнгги ўйинидан кейин шундай деганди: "Мен сизларни унутмайман, мени унутмасангиз бас!". Нақадар буюк сўзлар, буни Франческо Тотти айтди, унинг кетаётганида бутун "Олимпико" ғамга ботди.

Шундай футболчилар орқали биз футболни севамиз, клубга содиқлик тушунчасини ҳис қиламиз. Айниқса, шу сўзни ишлатганимизда кўз олдимизда Жанлуижи Буффон ҳам гавдаланади. Сиз, биз, умуман олганда барчамиз Буффоннинг сўнгги ўйинида кўз ёшимизни тийиб тура олмадик назаримда. Бутун дунё яхши кўради, ўз севимли жамоаси дарвозабонидан кўра, Буффонни устун қўяди барча, тўғри эмасми? У бутун бир фаолиятини бир нотада ўтказиб, барқарорликни сақлаб қола олган ягона посбон. Шак-шубҳасиз. Шунинг учун ҳам биз уни қадрлаймиз, шунинг учун ҳам у буюк, шунинг учун ҳам у афсона.

Иньеста "Барселона"даги сўнгги ўйинидан кейин "Камп Ноу"нинг марказида бир ўзи ўтирди ва хаёл сурди. Очиғи, ушбу расмни кўрган кўнгли бўш инсон йиғлаб юбориши мумкин. Андрес 16 йилдан буён мана шу трибуналар остида, бир неча 10 минглаб томошабинларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли буюк футболчига айланди, жаҳон футболида катта эътибор қозонди. Гарчи у "Олтин тўп"ни ютмаган бўлса-да, бу унинг даражасига ҳеч қачон путур етказмади. Андреснинг ўйинларини томоша қилган инсон эса футболга бўлган эътибори янада кучайди.

У "Барселона"нинг ҳар бир ғалабасида ўз ҳиссасини қўшди, ғалаба ва аламли мағлубиятларда бирга бўлди ва мана у энди кетмоқда. Иньеста қайси давлатга, қандай даражадаги жамоага борса ҳам, у клубга содиқлик намунаси сифати барчага ўрнак бўла олади. 

"Барселона"нинг шундай жиҳатини ёқтираман, улар ҳеч қачон афсонавий футболчиларни шундоққина кузатиб қўймайди, алоҳида шоулар уюштиради ва муносиб кузатиб қўяди. Кечаги шоу мухлисларнинг ўзини тутиши, Иньестанинг, трибунада ўтирган Хавининг кўз ёшлари ва умуман олганда кўп жиҳатлари билан узоқ йиллар эсдан чиқариб бўлмайдиган даражада ёдда қолди. У "Барселона"да эт ва тирноқ каби бўлганди, энди "Барселона" усиз ҳам ўйнашни билиши керак. Чунки ҳеч нарса абадий эмас. Бир вақтлар "Манчестер Юнайтед"ни Фергюсонсиз, "Арсенал"ни Венгерсиз, "Рома"ни Тоттисиз, "Ювентус"ни Буффонсиз тасавввур қилиб бўлмасди. Энди гарчи оғир бўлса-да, Иньестасиз "Барселона"ни, Буффонсиз "Юве"ни кўрамиз ва ўрганамиз. Мажбурмиз шунга.

Футболда бир клубда узоқ йиллар давомида фаолият олиб бориш мумкинлигини исботлаб берганингиз учун раҳмат сизларга! Сизлар футбол афсоналарисиз!

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика