Latest news

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  20 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  18 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  202 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Раҳимжон Абдуқодиров - "Локомотив"га қарши ўйин ҳақида: "Суперлига жамоаларига қарши ўйнаш катта иштиёқ беради" News

Раҳимжон Абдуқодиров - "Локомотив"га қарши ўйин ҳақида: "Суперлига жамоаларига қарши ўйнаш катта иштиёқ беради"

Ўзбекистон Кубогида "Локомотив" майдонидаги дурангдан сўнг "Зомин" жамоаси посбони Раҳимжон Абдуқодиров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бетараф мухлислар учун зўр ўйин бўлди дея оламан. Майдондаги футболчилар эса анчагина оғир баҳсни ўтказишди. Барибир Суперлига жамоасининг даражаси, савияси биздан анчагина юқори. Лекин шунга қарамасдан "Зомин" футболчилари ҳам рақибдан кам ўйнамади. Учрашувда "Локомотив"га яхши рақиб бўла олдик. Дуранг ўйнадик. Балки бу адолатли натижадир. Бироқ вазиятларимиздан фойдаланганимизда, балки, ғалабани илиб кетган бўлармидик.

- Учрашувда жамоа очиқ футбол кўрсатишдан қўрқмади.

- Мураббийларимиз қўрқмасликни, очиқ ўйин кўрсатишни кўрсатма беришди. Суперлига жамоаларига қарши ўйнаш Про-лига ва 1-лига жамоалари футболчилари учун анчагина иштиёқ тақдим қилади. Жамоадошларимда иштиёқ юқори эди. Шу сабабли улар тинмасдан югуриб, меҳнат қилишди.

- Гарчи Ўзбекистон Кубогида яхши иштирок этаётган бўлса-да, "Зомин"нинг чемпионатдаги ишлари яхши эмас.

- Балки натижа борасида яхши эмасдир, бироқ ўйин бобида биз рақиблардан кам эмасмиз. Йил бошидан бери лиганинг энг яхши жамоаларига қарши баҳс олиб бордик. Ўша ўйинларда ғалабага эришишимиз мумкин эди, ўша ўйинларда ҳам худди бугунги каби кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик. Баъзида бизга омад етишмади. Аммо келаси ўйинларда муҳим очколарни йиғиб, юқори ўринларга кўтарила оламиз.

- Кубокнинг 3-турида "Зомин" сафарда АГМКга қарши ўйнайди. Ҳозирча барчаси жамоанинг ўз қўлида.

- АГМКга қарши ўйин ҳам биз учун қийин бўлади. Сўнгги йилларда АГМК анчагина кучайди. Бироқ биз бу баҳсга ҳам яхши тайёрланиб, ўзимиз учун керакли натижа қайд этмоқчимиз.





Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика