Latest news

09:40Симеоне кечаги мағлубиятга изоҳ берди  1 09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  0 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  0 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  7 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  4 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  17 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  6 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  14 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  6 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  32 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  33 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  55 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  262

Раҳимбек Каримов ОФК имтихонидан ўта олмади, лекин барибир Малайзияга боради News

Раҳимбек Каримов ОФК имтихонидан ўта олмади, лекин барибир Малайзияга боради

Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Раҳимбек Каримов ОФК рекрутинги 1-босқичидан муваффақиятли ўтганди.

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сурхон" учрашувида ОФК рекрутинги 2-босқичи доирасида ОФК вакиллари Раҳимбек Каримовнинг ишига баҳо беришганди. Афсуски Каримов ушбу имтихондан ўта олмади ва 3-босқичга чиқа олмади. 

Маълумот учун, ОФК рекрутинги 3та босқичидан ўта олган ҳакамлар С даражани олишади ва халқаро ўйинларга тайинлов олишади. Халқаро ўйинларда ўзини яхши кўрсата олганлар B даражага чиқишади. Ҳакам кейинчалик ҳам яхши ишлашда давом этса А даражага чиқади ва ОФК элит реферилари қаторига киради. Шундай даражага етганлар ОЧЛ ҳал қилувчилар ўйинлар, Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари, Осиё кубоги финал босқичи каби ўйинларда ишлашади. 

Ижобий хабар ҳам бор. 23 август куни Малайзияда ОФК VAR ҳакамлари учун имтихон ўтказади. Ушбу имтихонга 4 нафар ўзбекистонлик ҳакам таклиф олган. Булар: Азиз Асимов, Раҳимбек Каримов, Фирдавс Норсафаров ва Абдурашид Худойберганов. 

Яъни бош ҳакам сифатида ОФК рекрутингидан ўта олмаган Раҳимбек Каримов агар VAR ҳаками сифатида имтихондан ўтса халқаро ўйинларда VAR ҳаками сифатида ишлаш имкониятига эга бўлади.


Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика