Latest news

14:45"Андижон" ва Хомяков. ФИФА мураббий фойдасига қарор чиқарди  3 14:22"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?  11 13:52"Реал" январда нега ҳеч ким билан шартнома тузмагани маълум бўлди  2 13:24Бир неча юлдуз футболчи Дубайда пайдо бўлиши мумкин  2 12:57Икарди тарихий ютуққа эришди  0 12:30"Барселона" Рэшфорднинг келажаги бўйича унинг вакиллари билан алоқага чиқди  1 11:58Мюнхен фожиасига 68 йил тўлди  0 11:29Фарғонада замонавий талаблар асосида футбол академиялари барпо этилмоқда  4 10:51Фабио Каннаваро: "Ҳар бир футболчи ўзини миллий терма жамоанинг бир қисми бўлишини ҳис қилиши зарур"  7 10:20САфарда. "Нефтчи" Қирғизистон чемпионини мағлуб этган ўйинга бордик. Сайфиев ва Тўраев нималар деди?  0 09:59"Насаф"да қишки "перезагрузка": Бердиев жамоаси янги мавсумга қай даражада тайёр?   11 09:05Легионерларимиз. Шерзод Темиров Ироқ чемпионатидаги 13-голини урди, жамоаси ғалаба қозонди  1 08:35Футзал. Осиё Кубогида сенсация: Индонезия Японияни енгиб, финалга йўл олди  8 08:09"Металлург" - "Локомотив" U-21 учрашуви манзили ўзгарди  1 07:43Сияваш Ҳақназарий ОКМКга қайтди  2

Раҳим Каримов "Сурхон"нинг "персонал" ҳакамими? News

Раҳим Каримов "Сурхон"нинг "персонал" ҳакамими?

Суперлигада ҳакамлар билан боғлиқ антиқа қарорлар учраётгани, уларни учрашувларга тайёрлаш билан боғлиқ ажабтовур ҳолатлар рўй бераётганини кўриб бормоқдамиз.

Дастлаб Фирдавс Норсафаров кетма-кет иккинчи бор аввалги баҳсда хатога йўл қўйган жамоа ўйинига тайинланиб футбол жамоатчилигида шубҳаларни уйғотганди. Энди эса яна бир шунга ўхшаш жараёнга эътиборингизни қаратишингизни сўраб қолардим. ФИФА даражасидаги ҳакам Раҳим Каримов бугун шу йил ҳисобидан умумий 4-учрашувида ишлайди.

1-тур. "Металлург" - "Нефтчи" 0:3 (бош ҳакам)

1-тур. "Сурхон" - ОКМК  1:3 (VAR ҳаками)

2-тур. "Сурхон" - "Андижон" 1:0 (бош ҳакам)

4-тур. "Сурхон" - "Бухоро" (VAR ҳаками)

Кўриб турибсизки, 4та баҳснинг 3таси "Сурхон" иштирокидаги ўйинларга тўғри келмоқда. 3-турда ўйинларга қўйилмаганини ҳисобга олсак, ҳар бир турда Раҳим Каримов термизликлар ўйинига бош ёки VAR ҳаками сифатида тайинланмоқда. 2022 йил билан таққослайдиган бўлсак, бутун мавсум давомида фақатгина "Сурхон"нинг 2та ўйинида бош ҳакам, 1та ўйинида VAR ҳаками сифатида ишлаган. Бу йил 4та турнинг 3тасида шу ҳолат қайд этилмоқда. 

22-тур. "Сўғдиёна" - "Сурхон" 0:1 (бош ҳакам)

20-тур. "Қўқон-1912" - "Сурхон" 2:3 (VAR ҳакам)

16-тур. "Сурхон" - "Металлург" 1:2 (бош ҳакам)


Майли, исташганича қўйишсин, бунга қаршилигимиз йўқ. Бироқ кетма-кет эканлиги саволларни туғдирмоқда. Умуман савол ҳакамларни ўйинларга тайинлашда қайси мезонларга асосланади? 

Rating: -10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика