Рафаэл ван дер Варт: "16 ёшимда "Барселона"га ўтишим мумкин эди"
28 dec 2016 09:41
News
Рафаэл ван дер Варт: "16 ёшимда "Барселона"га ўтишим мумкин эди"
Даниянинг "Митьюлланд" клубида ўйнаётган машҳур голландиялик футболчи Рафаэл ван дер Варт 16 ёшида "Барселона"га ўтиши мумкинлигини айтиб ўтди.
- "Барселона" 16 ёшлигимда менга таклиф билан чиққанди. Бироқ ўшанда "Аякс"дан кетишни истамагандим. Ўйлашимча тўғри қилгандим. Ёш голландиялик футболчиларга маслаҳатим ватанни тарк этишга шошилишмасин. Дастлаб Голландия чемпионатида ўзини кўрсатсин, кейин бошқа клубга ўтса бўлади, - дейди ван дер Варт Noordhollands Dagblad нашрига.
33 ёшли Рафаэл ван дер Варт фаолиятида "Аякс", "Гамбург", "Реал", "Тоттенхэм", "Бетис" ва "Митьюлланд" клубларида ўйнаган. У Голландия терма жамоасида 109та ўйинда иштирок этиб 25та гол урган.

Link :
Source : Noordhollands Dagblad
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments